UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

19 авг 07:59
Янгиликлар

Шахмат

Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади

АҚШнинг Сент-Луис шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича нуфузли Grand Chess Tour сериясининг ҳал қилувчи босқичи — Sinquefield Cup 2026 турнирида 8-тур ортда қолди.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари иштирок этаётган турнир классик шахмат йўналишида 9 турдан иборат айланма тизимида ўтказиляпти. Жавоҳир Синдаров кетма-кет иккинчи ғалабасини тантана қилди. Ўтган турда қора доналарда ўйнаганига қарамай, пешқадамлардан бири германиялик Винсент Кеймерни мағлубиятга учрата олган ҳамюртимиз 8-турда нидерландиялик Йорден ван Форестни ҳам таслим этди. 

Ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа қора доналарда франциялик Максим Вашье-Лагравдан устун келди. Турнинг учинчи ғалабасига Винсент Кеймер эришди. Ўтган турда Жавоҳирга ютқазган германиялик гроссмейстер оқ доналарда ўйнаб, америкалик Фабиано Каруанани енгишга муваффақ бўлди. Қолган икки партия дуранг натижа билан якунланди.  

Бугун ўтказиладиган сўнгги тўққизинчи тур олдидан турнир жадвалида ҳамон америкалик Уэсли Со 5 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Рамешбабу Праггнанандҳа ҳам кечаги ғалабаси эвазига очколарини 5 тага етказиб олди. У қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни банд этган. Жавоҳир 4,5 очко билан учинчи ўринга кўтарилиб олди. Винсент Кеймер ҳисобида ҳам 4,5 очко бор. Фабиано Каруана, Левон Аронян, Максим Вашье-Лаграв ва Сэм Севьян 4 очко билан кейинги ўринларни банд этган. Аниш Гири 3,5 очко билан 9-ўриндан жой олган бўлса, 1,5 очкога эга Йорден ван Форест сўнгги 10-ўринда бормоқда.   

Бугун 9-турда Жавоҳир Синдаров қора доналарда пешқадам ва шу билан бирга мусобақанинг амалдаги чемпиони Уэсли Со билан ҳисоб-китоб қилади. Эҳтимоий ғалаба ҳамюртимизни чемпионга айлантириши мумкин. Лекин бу ҳолатда қолган ўйинларнинг натижаси ҳам муҳим ҳисобланади. Рамешбабуда ҳам чемпионлик учун имконият сақланиб турибди. Очколар тенг бўлиб қолган ҳолатда, чемпионни аниқлаш учун қўшимча тай-брек ўйналади. Бугунги учрашувлар ҳам бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланади. 

Тўлиқ иштирокчилар таркиби: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), Фабиано Каруана (АҚШ), Прагнанандҳаа Рамешбабу (Ҳиндистон), Уэсли Со (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Аниш Гири (Нидерландия), Винсент Кеймер (Германия), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Йорден ван Форест (Нидерландия), Сэм Севьян (АҚШ).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг