UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

05 апр 13:29
Янгиликлар

Шахмат

Grenke Chess Festival 2026. Абдусатторов пешқадамлар сафида. Ўзбек дербисида ким ютди?

Германиянинг Карлсруэ шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 285 000 еврони ташкил қилувчи нуфузли Grenke Chess Festival 2026 турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг кучлилар жам бўлган Freestyle Open гуруҳида 5-тур учрашувлари ортда қолди. Ушбу гуруҳда қатнашаётган гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов кечаги кунгача юз фоизлик натижа билан пешқадамлар сафида бораётганди. 

Кеча иккита тур учрашувлари ўтказилди. Тўртинчи турда Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда Нодирбек Абдусатторов билан муросага келди. Нодирбек Якуббоев эса оқ доналарда ҳиндистонлик аёл гроссмейстер Ҳарика Дронаваллини мағлубиятга учратди. Афруза Ҳамдамова эса қора доналарга ўйнаганига қарамай, германиялик Тобиас Беккердан устун келди. 

Бешинчи турда Шамсиддин Воҳидов биринчи доскада норвегиялик жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга қарши қора доналарда ўйнаб, имкониятни бой бериб қўйди. Нодирбек Якуббоев ҳам бу турда мағлубият аламини тотиб кўрди. У қора доналарда германиялик таниқли гроссмейстер Винсент Кеймерга ютқазди. Нодирбек Абдусатторов эса нидерландиялик Бенжамин Бокдан устун келди.   

Бешинчи турдан сўнг Нодирбек Абдусатторов 4,5 очко жамғарган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-ўринни эгаллаб турибди. Винсент Кеймер ва Ҳанс Мок Ниеманн 5 очкодан тўплаб, юз фоизлик кўрсаткич билан турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Жами 9 нафар шахматчи ҳисобида 4,5 очкодан бор. Нодирбек Якуббоев 4 очколилар орасида энг яхши кўрсаткичга эга ва у умумий жадвалда Топ-10`таликка якун ясаган. Шамсиддин Воҳидов 3,5 очко билан 31-ўриндан жой олган бўлса, 3 очкога эга Афруза Ҳамдамова 81-поғонада бормоқда.

Айни дақиқаларда 6-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда германиялик Даниэль Хасрат, Нодирбек Якуббоев оқ доналарда украиналик Олександр Бортник, Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда германиялик Алжоша Фюрстак, Афруза Ҳамдамова эса оқ доналарда германиялик Деннис Вагнерга қарши ўйнамоқда.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг