18 апр 11:00
Янгиликлар
Теннис
Григор Димитров "Мастера"да учинчи даврага чиқди
Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳисобланган болгариялик Григор Димитров Монте-Карлода бўлиб ўтаётган "Мастерс" мусобақасининг иккинчи давра учрашувида ўйин ўтказди.
Теннисчи ушбу босқичда франциялик Пьер-Юг Эрберга қарши кортга чиқди. 1 соат 49 дақиқа давом этган баҳсда Димитров 3:6, 6:2, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва учинчи даврага йўл олди. Энди у навбатдаги учрашувни германиялик Филипп Кольшрайберга қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар