UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 14:00Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижаларнинг барчаси битта саҳифада (LIVE) 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0 20:14Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:45"Ғалаба қозонамиз". Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? 0 19:13Эртага уч нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади 0 19:02Осиё ўйинларининг ўнинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:45Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида ҳам тўртта медалга эга чиқдик! 0 17:11Ўзбекистон футзал МТЖ ФИФА рейтингида пастлади 0 15:47Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов Душанбеда жанг қилади 0 14:31Жавоҳир Синдаров FIDE Excellence Awards 2026 ғолиби бўлди 0

08 ноя 11:57
Янгиликлар

Шахмат

Гроссмейстерларимиз Жаҳон кубогининг учинчи босқичида қандай натижа қайд этишди?

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 206 нафар шахматчиси қатнашишни бошлаган нуфузли мусобақанинг 1/32 финал босқичида илк учрашувлар бўлиб ўтди. Афсуски, тўрт гроссмейстеримиздан ҳеч бири илк баҳсда ғалаба қозона олмади. Нодирбек Абдусатторов мексикалик Хосе Мартинес Алькантарага яхши имкониятга эга бўла туриб, якунда рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Шамсиддин Воҳидов рейтингда ўзидан юқорида бораётган ҳиндистонлик Аржун Эрагисига ютқазиб қўйди. Қолган икки шахматчимиз илк баҳсда дурангга рози бўлишди. Жавоҳир Синдаров грециялик Николас Теодору, Нодирбек Якуббоев эса вьетнамлик Тай Ван Нгуэн билан муросага келди. 

Гроссмейстерларимизнинг учинчи босқичдаги илк натижалари: 

Нодирбек Абдусатторов - Хосе Мартинес Алькантара (Мексика) — 0:1 

Жавоҳир Синдаров - Николас Теодору (Греция) — 0,5:0,5

Нодирбек Якуббоев - Тай Ван Нгуен (Вьетнам) — 0,5:0,5

Шамсиддин Воҳидов - Аржун Эрагиси (Ҳиндистон) — 0:1


Номзодлар турнири йўлланмаси учун кечаётган Жаҳон кубогининг бугунги учинчи босқич иккинчи учрашувлари бизнинг вақт билан соат 14:30да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг