04 июл 19:20
Янгиликлар
Спорт курашлари
Грузиялик Жаҳон чемпиони ўз уйида ўлик ҳолда топилди
Юнон-рим кураши бўйича грузиялик Жаҳон чемпиони (2019) Нугзар Цурцумия 28 ёшида вафот этди.
ОАВ хабарига кўра, курашчи Хобидаги (Ғарбий Грузиянинг Самегрело вилояти) уйида ўлик ҳолда топилган.
Цурцумия 55 кг вазн тоифасида 2019 йилда Жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди. Шунингдек, у Жаҳон чемпионатида иккита кумуш ва иккита бронза, Европа чемпионатида эса бир кумуш ва учта бронза медалига эга чиққан эди.
Ҳавола :
Манба : ekhokavkaza.com
Фикрлар