UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

07 май 13:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гусковнинг дўсти ва ўхшамай қолган "рақиби" сафдан чиқди

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси Жонни Уокер россиялик Азамат Мурзакановга қарши октагонга чиқиши керак эди.

Ушбу жангнинг 7 июнь куни АҚШнинг Ньюарк шаҳрида ташкил этиладиган UFC 316 турнири кардида ўтказилиши белгиланганди. Яримоғир вазн тоифаси вакили ҳисобланган Уокернинг нима сабабга кўра бу жангда ечилгани маълум эмас. Энди унинг ўрнини ватандоши Брендсон Рибейро эгаллайди. 

Мағлубият нималигини билмай келаётган Азамат Мурзаканов ўтган йилнинг август ойида UFC промоушенидаги ўзининг тўртинчи ғалабасини қўлга киритганди. Ўшанда у Алонозо Менифилдни иккинчи раундда нокаутга учратган эди. Аммо кейин 36 ёшли россияликнинг допинг сабаб ноябрь ойида ватандоши Никита Криловга қарши ўтказилиши белгиланган жанги бекор қилинганди. Куни кеча унинг олти ойлик дисквалификацияси якунига етди.

Брендсон Рибейро эса икки ғалабали серия билан келмоқда. Аввалига Кайо Мачадони очколар ҳисобига кўра мағлуб этилди. Кейин эса у кимура усулида Дияр Нургожайдан устун келди. Ундан аввал бразилиялик 28 ёшли аралаш яккакураш устаси Миньян Чжанга нокаут, Магомед Гаджиясуловга очколар ҳисоби билан ютқазиб қўйганди.

Дарвоқе, иккинчи бор жанги бекор бўлган Жонни Уокер ҳамюртимиз Богдан Гусковнинг жамоадоши ҳисобланади. Ёдингизда бўлса, бу икки дўстнинг ўзаро жанги ҳам белгиланганди, аммо ўшанда ҳам Уокернинг сафдан чиққанлиги сабаб бу тўқнашув амалга ошмай қолган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг