UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

02 май 17:41
Янгиликлар

Футбол

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"

Теглар :  Манчестер Сити
Февраль ойида Ҳусанов клубнинг энг яхши футболчиларидан бири деб тан олинганди, бироқ 30 март куни "Борнмут"га қарши Кубок учрашувининг танаффусида алмаштирилганидан сўнг у бошқа майдонга тушмасдан келмоқда.

Гвардиоланинг айтишича, бу алмаштириш футболчига берилган сариқ карточка ҳамда мураббийлар штабининг чап қанот ҳимоясини мустаҳкамлаш истагидан келиб чиққан.

"Ҳусанов сариқ карточка олганидан сўнг таваккал қилишни хоҳламадик. Ўша пайтда биз чап қанотни кучайтиришимиз керак эди. Нико кутилганидан кўпроқ дақиқа ўйнади, Йошко эса ҳимоя марказида ўйнай бошлади. Бизда жароҳатланганлар бор эди ва ихтиёримизда фақат ёш Витор билан Ҳусанов қолганди", – деди Гвардиола.

Гвардиола, шунингдек, таркибдаги ўрин учун кураш доимий эканлиги ва ҳеч ким бунга олдиндан ишонч ҳосил қила олмаслигини таъкидлади:

"Бу ҳолат шуни кўрсатадики, бошланғич таркибдаги ўрнингни кафолатланган деб ҳисоблаш мумкин эмас. Эртанги ўйин ҳам бунга кафолат бўла олмайди".

Абдуқодир Ҳусанов шу йилнинг январь ойида Франциянинг "Ланс" жамоасидан "Манчестер Сити"га ўтганди. Трансфер қиймати тахминан 40 млн еврони ташкил этди. Ўшандан бери 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Англия Премьер-лигасида 6 та ўйинда майдон тушди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг