UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0

10 июн 14:27
Янгиликлар

Футбол

Гвардиола "Интер"нинг энг хавфли футболчиларини санади

Хосеп Гвардиола уни энг кўп ҳайратга соладиган "Интер" футболчиларини ажратиб кўрсатди.

"Манчестер Сити" шанба куни треблни якунлашга ҳаракат қилади – улар Чемпионлар Лигасидаги ғалабани АПЛ ва Англия Кубогидаги ғалабаларга қўшишлари мумкин. "Шаҳарликлар" тарихда ҳеч қачон бу мусобақада ғолиб бўлмаган.

"Интер"га қарши курашда Англия чемпиони яққол фаворит ҳисобланади. Гвардиола рақибга катта ҳурмат билан қарайди. Испаниялик мутахассис Италия жамоасининг энг яхши футболчиларини айтди.

"Андре Онана – "Интер" ўйинига жуда мос. Қолаверса, ҳимояда Алессандро Бастони ҳужумчилар билан ўйинни уйғунлаштириб, қўшимча узатмаларни амалга оширишга қодир. Қандай қилиб билмайман, лекин биз бундан ўзимизни ҳимоя қилишимиз керак.

Сўнгги бир неча йил ичида АПЛнинг кўплаб жамоалари бешта ҳимоячи билан ўйнашди. Бироқ "Интер" иккита ҳужумчидан фойдаланади, бу эса вазиятни бироз мураккаблаштиради. Қолаверса, жамоа ҳар доим шу тизим бўйича ўйнайди ва буни жуда яхши ўзлаштирган", – деди Гвардиола.

Чемпионлар Лигаси финали бугун 00:00 да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг