UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 сен 12:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Ҳакам Анкалаев билан бирингчи жангда Перейрага ёрдам берди" - UFC собиқ чемпиони

UFC собиқ чемпиони Деметриус Жонсон Магомед Анкалаев ва Алекс Перейра ўртасидаги биринчи жанг ҳақида фикр билдирди.

"Перейра оёққа яхши зарбалар берди, биринчи раундда Анкалаевнинг оёғида кўкарган жойлар пайдо бўлган эди. Алекс оёқлари билан яхши ишлади, аҳир бежизга у юқори даражали кикбоксчи бўлмаган. Иккинчи раундда эса Перейра ҳужум қилиш борасида иккинланиб қолди ва натижада зарба ўтказиб юборди, нокаутга яқин ҳолатга тушди. 

Перейра одатдагидан кўра кўпроқ иккиланди, рақиби тейкдаун қилишидан қўрқди. Алекс жуда эҳтиёткор бўлди, чунки Анкалаев билан биринчи жанггача унга жиддий грэпплинг хавфи соладиган рақиб тўғри келмаган эди.

Анкалаев Алекcни қафасга босганда ҳакам уларни ажратди — бу рефери хатоси эди. Перейра Магомедни устидан ташлаши учун кўп энергия сарфлаши керак эди. Анкалаев шу йўл билан Перейрани чарчатиб, кейин хавфли зарба беришни мақсад қилганди. Лекин ҳакам бу борада Алексга ёрдам берди!" — деди Жонсон.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг