UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Ислам Махачев нега Иэн Гаррига қарши жанг қилиш қийин бўлганини айтди 0 19:05“Арсенал” юлдуз вингерини фақат бир шарт билан сотишга тайёр 0 18:28"Гарри билан жанг Ислам фаолиятидаги энг оғир жанглардан бири бўлди" - Махачевнинг мураббийи 0 17:45"Нега у икки камарни ушлаб турибди?" Холлоуэй UFC 330'дан кейин Махачевга "тош отди" 0 16:23Темиров — Кавана: кучли зарба ва техник ақл тўқнашуви. Абу-Дабидаги жанг нимани ҳал қилади? (мутолаа учун) 0 15:49Роналду: “Эҳтимол, бу менинг футболдаги сўнгги йилим бўлиши мумкин” 0 15:22IBF рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:58Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлашди 0 14:30Рамазон Темиров допинг текширувидан ўтди (ФОТО) 0 13:49Ироқ телеканали "Пахтакор" учрашувларини тўғридан-тўғри кўрсатишни бошлади 0 13:21Ислам Махачев кейинги рақиби сифатида кимни лойиқ кўришини айтди 0 12:45Дана Уайт Оқ уйда UFC турнирининг қайта ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди 0 12:19WBC рейтинги: 11 нафар боксчимизнинг рейтинги қандай? 0 11:53Варди фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин 0 11:29Жанибек Алимханули WBO камари учун даъвогарга айланди 0

01 янв 08:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳамюртимиз 13 сонияда чемпион бўлган Янги йилги Rizin турнирининг барча натижалари битта саҳифада

2025 йилнинг сўнгги куни Япониянинг Саитама шаҳрида Rizin промоушенининг Янги йилги турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жангида қирғизистонлик Ражабали Шайдуллаев ярим енгил вазн тоифасидаги Rizin чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди. У япониялик MMA юлдузи Микуру Асакурага ҳеч қандай имконият қолдирмади. Шайдуллаев уч дақиқадан камроқ вақт ичида рақибини партерда, зарбалар ёмғири натижасида мағлубиятга учратди.

Турнирнинг co-main event жангида кутилмаган натижа қайд этилди. Сафдан чиққан рақиб ўрнини захира варианти сифатида тўлдирган ҳамюртимиз Илҳом Назимов бразилиялик чемпион Роберто Сатоши де Соузани жангнинг 13-сониясидаёқ тизза зарбаси билан чуқур нокаутга учратди ва енгил вазн тоифасида Rizin чемпионига айланди. Соуза эса ўзининг олтинчи чемпионлик ҳимоясида даҳшатли нокаутни қабул қилиб олди. 

Кечанинг муҳимлиги жиҳатидан учинчи жангида япониялик Хиромаса Огикубо энг енгил вазн тоифасида вакант бўлган чемпионлик камарини қўлга киритди. У уч раунд якунига кўра ҳамюрти Юки Мотойяни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди.

Янги йил кардининг тўртинчи чемпионлик жанги енгил вазнда Дэнни Сабателло ва Наоки Иноуэ ўртасидаги қарама-қаршилик бўлиб, унда америкалик аралаш яккакураш устаси ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонди ва чемпион бўлди.


Rizin Янги йил турнирининг барча натижалари:

Ражабали Шайдуллаев Микура Асакурани техник нокаутга учратди (зарба) – 1-раунд, 2:54

Илҳом Назимов Роберто Сатоши де Соуза нокаутга учратди (тизза зарбаси) – 1-раунд, 0:13

Хиромаса Огикубо Юки Мотойяни ҳакамлар қарорига кўра енгди

Дэнни Сабателло Наоки Иноуэни ҳакамларнинг айри (2:1) қарори билан ютди

Сейка Изава Рина Куботани сабмишн (гильотина) эвазига мағлуб этди – 2-раунд, 1:58

Клебер Койк Эрбст Вугар Карамовни ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлубиятга учратди

Райа Фукуда Тацуя Андони нокаутга (зарба) учратди – 2-раунд, 3:02

Киома Акимото Сугара Ниини нокаут (танага тизза зарбаси) қилди – 1-раунд, 3:45

Каршига Даутбек - Юта Кубо жанги кўз қисмига бармоқ суқулиши натижасида ўтказилмаган деб топилди  – 1-раунд, 3:15

Макото Такахаши Хироя Кондони ҳакамларнинг якдил қарори эвазига енгди

Йожи Гото Хосе Торресни ҳакамларнинг айри қарори билан мағлуб этди

Тацуки Шиноцука Даичи Томизава нокаутга (зарба) учратди – 2-раунд, 3:22

Тацуя Сэйга Ноа Бейни нокаут (бошга оёқда зарба) қилди – 2-раунд, 0:32

Рёма Шишимото Рюсей Ашизава сабмишн (тирсак) эвазига мағлубиятга учратди – 1-раунд, 0:25

Энцо Массами Иамазато Юри Судани техник сабмишн (тирсак) билан ютди – 1-раунд, 3:15

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг