UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Ўзбекистон делегацияси расмийлари ХОҚ Президенти билан учрашишди 0 15:25Тимур Турлов - FIDE президенти этиб сайланди! 0 15:00Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - Арманистон, Ўзбекистон-2 - Ҳиндистон ва бошқа натижалар (LIVE) 0 14:30Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокидан ОНЛАЙН 0 13:11"Mangu 5" турнири олдидан ўтказилган face-to-face маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси тугашига иккита тур қолди. Бугун кимлар рақиб бўлади? 0 11:55Ўзбекистонда қатор профессионал футбол клублари ишончли бошқарувга берилади 0 11:27Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга Mangu 5 турнири ўтказилади 0 09:16Озарбайжон сафида фаолият олиб бораётган Саиджамшид Жафаров Европа чемпионига айланди! 0 20:30Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон АҚШни, Ўзбекистон-2 эса Нидерландияни мағлуб этди (барча натижалар) 0 19:07Осиё ўйинларининг еттинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:55Осиё ўйинларининг олтинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 18:20Осиё ўйинларининг олтинчи кунини 5 та медаль билан тугатдик 0 18:17Европанинг етакчи лигалари ФИФА бошқарувини ислоҳ қилишни талаб қилмоқчи 0 17:59Осиё ўйинларининг эртанги кунида икки боксчимиз рингга чиқади 0

11 апр 18:18
Янгиликлар

Кураш

Ҳамюртимиз IKA вице-президенти этиб сайланди

Теглар :  Кураш
Бугун Термиз шаҳрида Халқаро кураш ассоциацияси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни IКА президенти Хайдер Фарман олиб борди. Унда Осиё, Африка, Европа ҳамда Панамерика конфедерациялари вице-президентлари, шунингдек IКА Ижроия қўмитаси аъзолари иштирок этишди.

Ижроқўм аъзолари Курашни жаҳон миқёсида ривожлантиришнинг муҳим масалалари, шу билан бирга курашни турли қитъа ва минтақавий ўйинлар дастурига киритилишини муҳокама қилишди.

Ижроия қўмитаси аъзолари Курашни халқаро миқёсда ривожлантиришда IКА фаолиятига ҳар томонлама ёрдам бергани учун шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва IКАнинг Фахрий Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Бунинг исботи сифатида 2020 йил ноябрь ойида Курашни жаҳон миқёсида ривожлантириш бўйича Президент Қарори қабул қилинганлиги эътироф этилди.

Ижроия қўмитаси аъзолари курашнинг Ватани бўлган мамлакат - Ўзбекистон билан ўзаро алоқада бўлиш учун янги IКА вице-президенти лавозимини жорий этишга қарор қилишди. 

IКА президенти Хайдар Фарман ушбу янги ташкил этилган лавозимга Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдусатторович Абдувоҳидовни тайинлашни таклиф қилди. Кенгаш аъзолари ушбу таклифни бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

Халқаро Кураш Ассоциациясининг Ижроқўм йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимовлар ҳам иштирок этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг