UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Белал Муҳаммадни мағлуб этган Йен Гарри Ислам Махачевга мактуб қолдирди 0 10:49Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий! 0 10:28Қатардаги UFC турнири бонус соҳиблари маълум 0 10:07Пойтахтимиз бокс бўйича йирик халқаро йиғинга мезбонлик қилмоқда (ВИДЕО) 0 09:46Падель тенниси 2026 йилги Осиё ўйинлари дастурига киритилди 0 09:25Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум 0 09:04Жек Делла Маддалена Ислам Махачевнинг буюклигини тан олди 0 08:43Райан Гарсия Шаҳрам Ғиёсовнинг вазнида WBC камари учун жанг қилади 0 08:22Мария Тимофеева Люксембург турнирида финал чиптаси учун кортга чиқди 0 08:01"Ньюкасл" ўз уйида "Ман Сити"ни таслим этди, Ҳусанов захирада қолдирилди 0 01:49Арман Царукян Дэн Хукерга қарши! UFC Qatar турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 01:47Арман Царукяннинг Дэн Хукерга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 01:21Собиқ чемпион Билол Муҳаммаднинг Иан Гэрри Мачадога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 00:25Қирғизистонлик Миқтибек Оралбай Қатарда нокаут орқали ғалаба қозонди (ВИДЕО) 0 23:43Тагир Уланбеков UFC'даги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди (ВИДЕО) 0

28 июн 07:41
Янгиликлар

Дзюдо

Haneda Turtle Service компанияси дзюдочиларимизга 100 комплект кимано совға қилди

Ўзбекистон дзюдо федерациясида Япониянинг Haneda Turtle Service компания вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, федерация бош котиби Азиз Собиров, раис маслаҳатчиси Ксения Гулямова, Haneda Turtle Service бошқарув директори Кодзи Моримото, директорлар кенгаши раиси Юдзиро Накамура, компания менежери Акинори Хонго иштирок этди. 

Ушбу сервиз компанияси бир неча йилдан бери Япония дзюдо федерацияси билан ҳамкорликда ишлаб, мамлакат терма жамоалари учун хизмат кўрсатиб келяпти. Haneda Turtle Service расмий вакилларининг ташрифи Ўзбекистон ва Япония дзюдо федерациялари ўртасидаги ҳамкорлик маҳсули ҳисобланади. 

Мулоқот чоғида икки томонлама манфаатли алоқалар масаласи муҳокама қилинди. Азизжон Камилов ташриф учун япониялик меҳмонларга миннатдорлик билдирди. Ўз ўрнида Кодзи Моримото бошчилигидаги дзюдо ватани вакиллари ҳам илиқ қабул қилиш ташаккур изҳор қилишди. 

Шундан сўнг, Haneda Turtle Service компанияси вакиллари ўсмирлар ва ёшлар терма жамоамиз дзюдочиларига 100 та комплект кимано совға қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг