UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0 12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0

18 окт 14:11
Янгиликлар

Дзюдо

Ҳар иккала терма жамоамиз ҳам жаҳон чемпионатининг финалида!

"Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказилаётган дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Ўз тарихида 42-маротаба ташкил этилаётган дунё биринчилигида айни дақиқаларда жамоавий баҳслар ўтказилмоқда. Ўн етти давлат терма жамоалари баҳсларга киришган эркаклар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон дзюдочилари финалга йўл олишди. 

Дзюдочиларимиз аввалига Туркманистон, кейин эса Иордания терма жамоасини бир хил 3:0 ҳисобида таслим этишганди. Бироз аввал муросасиз кечган 1/2 финалда Италия терма жамоаси 3:2 ҳисобида мағлуб этилди. Терма жамоамизга ҳал қилувчи бешинчи учрашувдаги ғалабани Шоҳруҳ Бахтиёров тақдим этди. 

Аёллар ўртасидаги баҳсларда муваффақиятли қатнашаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди. Қизларимиз аввалига Испания терма жамоасини 3:0, мураккаб кечган 1/2 финалда эса Россияни 3:1 ҳисобида енгишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг