UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Промоутер Фьюри — Жошуа ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 15:17ФИФА Эронга умид билдирмоқда 0 14:52Майк Тайсон замонавий бокснинг юзи ким эканлигини айтди 0 14:30"Усик мен билан жанг қилишдан қўрқаяпти" - Уайлдер 0 14:07Арман Царукян яна P4P рейтингига қайтди 0 13:56Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади 0 13:35Дана Уайт Александр Усик билан шартнома имзоламоқчи 0 13:14Теренс Кроуфорд бокс тарихидаги энг яхши учта жангни айтди 0 12:53Miami Open. Раҳимова саралашнинг финал учрашувида кортга чиқди 0 12:32Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди 0 12:11Жо Роган: "Аспиналл-Ган жангини тўхтатиш — спортдаги энг катта жиноят" 0 11:50Нодирбек Абдусатторов: "Умид қиламанки, финалда ўзбек дербиси бўлади" 0 11:29Mangu MMA Лигаси яна бир таниқли аралаш яккакураш устамиз билан шартнома имзолади 0 11:08Еттита гол киритилган ўйинда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди + ФОТО 0 10:47Ўзбекистонлик таниқли спортчи узоқ муддатга қамалди 0

20 ноя 15:30
Янгиликлар

Футбол

"Ҳеч қачон ҳеч қачон дема". Месси ва Роналду бир стол атрофида

Теглар :  ЖЧ-2022
Бугун, 20 ноябрь куни футбол бўйича тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси - жаҳон чемпионати старт олади.

Осиё қитъасида 2-марта, Яқин Шарқ минтақасида илк марта ўтказилаётган ушбу мундиал олдингиларига нисбатан кўпроқ эътиборни ўзига тортаётгани рост. Дастлаб, мусобақанинг 4 карра ғолиблари ҳисобланмиш италянларнинг жаҳон чемпионатига чиқа олмаганликлари катта шовшув билан тилга олинган бўлса, ўз тарихида илк бор ноодатий вақтда ўтказилаётган мусобақа бошланишига оз вақтлар қолиши давомида кўплаб юлдузларнинг бирма-бир жароҳат олиб сафдан чиқишлари яна бир ички ғалаёнларга сабаб бўлди.

Футболчининг ашаддий душмани ҳисобланмиш жароҳат туфайли жорий мундиални Погба, Канте, Мане, "абадий омадсиз" - Марко Ройс ва яна бир нечта юлдузларнинг томошабин бўлиб ўзларининг ёнларида ўтиришини мухлислар ҳазм қилиб улгурмасиданоқ, амалдаги "Олтин тўп" соҳиби Карим Бензема ҳам чап сони мушакларининг лат ейиши туфайли жаҳон чемпионатинини ўтказиб юборадиган бўлди.

Ушбу мусобақада бир бор иштирок этишни орзу қиладиган юлдузлар ҳам топилсада, бешинчи бор ва катта эҳтимол билан сўнгги иштирокида унда ғолиб сифатида якунлаш истагида бўлган икки "гигант" борки, бу ҳолат бутун эътиборингизни ушбу жаҳон чемпионатини киприк қоқмай кузатишга мажбур қила олади.

37 ёшли Роналду ва 35 ёшли Месси бутун фаолияти давомида Пеле ва Марадона (ҳар иккиси ҳам футболчилик фаолияти давомида "Олтин тўп"га муносиб кўрилмаган) орзу қилган бошқа кўплаб совринларни ютди, аммо жаҳон чемпионлигига эриша олмади. Шу сабаб ёши ҳам "бир жой"га бориб қолган икки "қария" бу мусобақага борларини ташлайди.

Кўплаб футбол мухлислари борки, бу икки афсонанинг бир жамоа таркибида тўп суришларини ва бир-бирлари билан қандай тандем ҳосил қилишларини жуда орзу қилишади. У иккиси ҳам ўз интервьюларида бир-бирига максимал ҳурмат кўрсатган ҳолда гапирадилар, аммо ҳозирга қадар ҳеч бўлмаса бир марта тушлик столи атрофида ҳам ўтирмаганликларини қистириб ўтишади.

Лекин ушбу жаҳон чемпионати олдидан шундай воқеа содир бўлдики, бу ҳодиса шу авлод футбол мухлисларининг ёдидан бир умр чиқмайди. Машҳур бренд - Lui Viton компанияси ҳеч қайси клуб уддаламаган ишни амалга оширди. Роналду ва Мессини бирга ўйнатди. Фақат футбол эмас, шахматда.

Ушбу ажойиб кадрлар бир лаҳзада бутун дунёни "портлади". Иккиси биргаликда дейилганда "ҳеч қачон" дея оғиз йиртадиганлар ёқаларини тишлашга мажбур бўлишди. Ана энди ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Бу икки футболчи футболдаги умрининг сўнгги лаҳзаларида ҳам барчани ҳайрат кўчасига етаклай олишини яна бир бор исботлашди.

Энди асло чалғишга ҳаққингиз йўқ. Барчасини йиғиштиринг, бор эътиборингизни Қатар яшил майдонларига қаратинг. Зеро, сиздан кейингиларга узоқ йиллар энтикиб гапириб бера олишингиз мумкин бўлган ҳодисалар бугундан бошланмоқда.

Умар Мурод тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг