UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Хамзат Чимаев ким билан бирга машғулот қилишни исташини айтди 0 17:19Уч боксчимиз Қозоғистон вакилига қарши: йигитларимиз Осиё чемпионатини қайси рақибларга қарши бошлашади? 0 16:58Майкл Чендлер: "Уни 10 та жангдан 9 тасида юта олардим" 0 16:37Мессининг рафиқаси футболчининг туғилиб ўсган шаҳридаги деворий суратни кўрсатди + ФОТО 0 16:16Prezident Cup. Бош совринни Ўзбекистонда олиб қололмадик, Синдаров иккинчи бўлди 0 15:55Кличко проф боксга қайтиш ва илк жангидаёқ камар учун жанг қилиш бўйича музокара ўтказди 0 15:34Жон Жонс камарни вакант қолдирадими? 0 15:13"Барселона" - "Реал" фахрийлари ўртасидаги ўйин. Роналдиньо "девятка"га гол урди + ВИДЕО 0 14:52Райан Гарсия: "Жейк Полни бешинчи раундга олиб бормайман" 0 14:31Спорт вазири Наманганнинг Чортоғидаги спорт объектлари билан танишди 0 14:10"Икки енгилмаслар иттифоқи". Усик Леннокс Льюис билан бирга + ФОТО 0 13:49"Барселона"нинг икки футболчиси сафга қайтди 0 13:28"Алекс, сен буюк чемпионсан. Лекин..." - Анкалаев Перейрага мурожаат қилди 0 13:07Matchroom Boxing Баҳодир Жалоловнинг Олимпиададаги энг хавфли рақиби билан шартнома имзолашга яқин 0 12:46Богдан Гусков октагонга чиқадиган UFC 311 турнири учун яна бир юлдузли жанг қўшилди 0

17 янв 18:00
Янгиликлар

Футбол

Ҳиндистон термаси бош мураббийи: "Дастлабки ўйиндаги дуранг Ўзбекистонга босим юклаган. Ҳужумкор ўйнашга ҳаракат қиламиз"

Теглар :  Ҳиндистон
Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Ҳиндистон термаси бош мураббийи Игорь Штимац ва футболчи Амриндер Сингҳ қатнашди.

- Жаноб мураббий, Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан нималар дея оласиз?

- Ҳаммага салом. Биз учун жуда катта ўйин. Австралияга қарши жуда кўп тажриба тўпладик. Ҳозир эса яна бир муҳим ўйин олдидан турибмиз. Ўзбекистон жуда кучли рақиб. Уларнинг сўнгги натижалари барчасини айтиб турибди. Ўзбекистон биринчи ўйинда ғалаба қозона олмади, бу уларга босим юклаяпти. Рақиб илк дақиқаларданоқ катта куч билан олдинга бориши мумкин. Биз дастлабки дақиқалардаги босимни енгиб ўтишимиз керак. Футболчиларимнинг кайфияти яхши, улар яна бир имкониятга эга бўлаётганларидан мамнунлар.

Амриндер Сингҳнинг учрашув ҳақидаги фикрлари қандай?

- Ҳиндистон учун қийин бўлиши аниқ. Барча футболчилар яхши ҳолатда, ҳамма ўзини тиклаб олди. Ўзбекистонинг Сурияга қарши ўйинини томоша қилдик. Эртага қийин бўлиши аниқ.

- Австралияга қарши ўйинда яхши ҳаракат қилдингиз, аммо ярим ҳимоядаги ўйинингиз жуда кучсиз кечди. Ўзбекистонга қарши ўйинда бу камчиликни қандай тўғриламоқчисиз? Рақиб жамоага ҳам баҳо бериб ўтсангиз.

- Ўзбекистон техник жиҳатдан жуда кучли жамоа. Терма таркибида Россия, Греция, Францияда тўп сурадиган футболчилар бор. Шу билан бирга, Ўзбекистон тажрибали футболчилар билан биргаликда ёш ва ғалабага чанқоқ ўйинчилар ҳам талайгина. Биз уларга қарши жамоавий тарзда курашишимиз ва зич ўйин кўрсатишимиз керак. 

- Ҳиндистон Австралияга қарши биринчи бўлимда яхши ўйнади, аммо иккинчи бўлимда майдоннинг иккинчи ярмига деярли ўта олмадик. Бу муаммони қандай ечишни режалаштиргансиз? Шу билан бирга жароҳатланган ўйинчилар ҳақида гапирсангиз...

- Бизда бир неча ўйинчилар жароҳат олган. Номларни айта олмайман. Лекин ўзгаришлар бўлиши аниқ. Австралияга келсак, биз улар имкон берган услубда ўйнадик. Улар жуда катта жамоа, жамоа футболчилари Европада ўйнашади. Даражада фарқ катта. Австралия бизга қандай ўйнаш имконини қолдирган бўлса, биз шу тарзда ҳаракат қилдик. Иккинчи қаватдан жуда кўп узатмаларни қайтардик. Биринчи бўлимда гол учун зўр имконият бўлди. Агар ўша вазият бўлганда ким билади нима бўларди. Жамоалар ўртасида катта фарқ бўлганда сизда унчалик ҳам кўп имконият бўлмайди.

- Ўзбекистонга қарши ўйин Австралия билан ўйиндан қандай фарқ қилади? Рақиб техник жиҳатдан жуда кучли...

- Биз кўпроқ ҳужумкор ўйинчиларга урғу бермоқчимиз. Австралияга қарши ўйинда ҳам имкониятлар бўлди.  Бироқ, ўша ўйинда футболчилар ташаббус кўрсата олишмади. Бу ўйинни анализ қилганимиздан сўнг кўп нарса маълум бўлди.

- Австралияга қарши ўйинда вазиятларни якунлашда муаммога дуч келди. Бу масала бўйича ишлаяпсизми?

- Биз ҳар куни вазиятлардан фойдаланиш бўйича ишлаймиз. 

- Австралияга қарши ўйинда жуда кўп мухлис келди. Бу қанчалик аҳамиятли.

Қувайтга қарши ўтказилган ЖЧ саралаш ўйинида меҳмонда бўлишимизга қарамай, бизни жуда кўп мухлис қўллаб-қувватлаганди. Айнан шу нарса бизга доим ёрдам беради. Биз ўша ўйинда тўлиқ устунликка эришгандик. Мухлислар шунинг учун керак. Бу ерда ҳам жуда кўп мухлисларимиз бор. Ўзбекистонга қарши ўйинда рақибга босим беришда мухлисларимиз катта роль ўйнашади. Уларга катта раҳмат айтаман.

- Мусобақа ташкилотчилиги бўйича фикринг қандай? Бирор камчилик борми? 

- Ҳаммаси ажойиб. Жаҳон даражасидаги турнир. Ташкилотчилик жуда яхши.

- Ярим ҳимояда ҳужумкор футболчиларни ўйнатиш вақти келмадими?

- Албатта, бу айнан биз қилишимиз керак бўлган иш.

- Ўзбекистон Сурияга қарши катта устунликка эришди. Уларга қарши ҳужумда қандай ҳаракат қилмоқчисиз?

- Ҳа, Ўзбекистон Сурияга қарши ўйинда тўлиқ устунлик қилди, аммо Сурия кўрсатган ўйинни ҳам эътироф этиш жоиз. Сурияликлар жисмонан жуда кучли эди. Улар қарши ҳужумда бўлган барча вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Сурияда тўпни назорат қила оладиган ва тезлиги ҳисобига бош зоналарга очила оладиган ўйинчилар бор эди. Айнан шу нарса бизга Австралия билан ўйинда етишмади. Бизнинг ўйинимиз бутунлай бошқача бўлади. Бу Осиё кубогида ҳакамлар якка курашларга имконият беришмоқда. Шундай экан, биз ўзаро тўқнашувлардан бироз қочишимиз керак. Тезкор паслар билан, кўпроқ югуришимиз лозим бўлади.

- Аввалроқ, Сречко Катанецнинг яхши билишингиз ҳақида гапиргандингиз. Бу нарса Ўзбекистонга қарши ўйинда жамоага ёрдам бериши мумкинми?

- У мен қандай ўйлашимни билади, мен эса у қандай фикрлашини. Бу нарса унчалик ҳам аҳамиятли эмас. Биз очиқ зоналар қолдирмаслигимиз керак.

- Эртанги ўйинда қандай мақсад билан ҳаракат қиласиз? Очко қўлга киритиш асосий мақсад бўладими ёки ҳужумкор ўйин?

- Ҳиндистон бу ўйинда бор кучи билан ҳаракат қилиши керак. Кеча Ўмон термаси қандай ўйнаганини барчамиз кўрдик. Улар ажойиб натижа қайд этишларига бир баҳя қолди. Ўзбекистон билан ўйинга келсак, бизнинг йигитлар 100% тайёр. Улар лаҳзадан баҳра олишади. Австралияга қарши ўйиндан кўпроқ имкониятларга эга бўлишимизга умид қиламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг