UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

09 мар 18:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Ҳумо арена” Ўзбекистонда илк бор ўтказиладиган йил жангига тайёрланмоқда

Кўпчилик мухлислар интиқиб кутаётган жанг яқинланиб келмоқда.

3 апрель куни пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” муз саройида Рио-2016 Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори, профессионал боксда WBA ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги бўлиб ўтади. Унда ҳамюртимиз япониялик Рёсукэ Ивасага қарши жангда чемпионлик камарларини ҳимоя қилади. Шунингдек, мазкур жанг андеркардида Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов каби номдор боксчиларимиз ҳам рингга кўтарилишади. Бу ўзбек спортида чинакам тарихий воқеликдир. Зеро, илк бор ҳамюртимизнинг чемпионлик камарини ҳимоя қилувчи жанги Тошкентда, минглаб мухлислар кўз ўнгида ўтиши кутилмоқда. Шубҳасиз, ушбу жангга тайёргарлик шунга яраша юқори савияда бўлмоғи даркор.

Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги Қўмита мутасаддилари “Ҳумо арена”га ташриф буюриб, бўлажак бокс кечасига тайёргарлик бўйича дастлабки музокараларни олиб боришди. Учрашувда “Ҳумо арена” директори Рустам Мардиев, МОҚ ва Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари, чипталар билан шуғулланувчи i-ticket компанияси мутасаддилари, тадбирлар ташкил қилиш бўйича PR компаниялар менежерлари ҳам иштирок этишди.

Рустам Шоабдураҳмонов бўлажак жанг ташкилий ишларида ҳамкорлик қиладиган ушбу мутасаддилар билан суҳбатлашар экан, унга ҳар томонлама пухта тайёрланиш зарурлигини таъкидлади.

“Муҳтарам Президентимиз юртимизда соғлом турмуш тарзи ва оммавий спорт тарғиботига жуда катта аҳамият қаратмоқдалар. Бунинг учун аввало, мамлакатимизда катта спорт тадбирларини ташкил қилишимиз лозим. Бу борада куни кеча ниҳоясига етган дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнири мисол бўла олади. Ана энди бор эътиборимизни ушбу бокс кечасига қаратишимиз ва уни ҳам юқори савияда ташкил қилишимиз керак”, – деди МОҚ раиси.

Суҳбат давомида бокс оқшомига ташриф буюрадиган мухлислар учун чинакам спорт ҳавосини тақдим қилиш, ҳар қадамда бокс ва спорт атмосферасини бериб турадиган турли безаклар, баннерлар, кўргазмалар, ўзбек боксининг бой тарихини намойиш қиладиган экспонатлар ташкил қилиш, барча боксчиларимиз, жумладан, асосий жангда қатнашувчи Муроджон Аҳмадалиевнинг номини ёшларимиз учун чинакам қаҳрамон сифатида гавдалантириш, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш борасида кўрсатмалар берди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
09 мар 20:31:16
Asliddin
Wooow
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг