UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0

28 ноя 11:13
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" ўз уйида "Торпедо"га имкониятни бой бериб қўйди, "Tashkent Select"да эса ғалаба

Хоккей бўйича Қозоғистон Про Хоккей лигаси ва ёшлар чемпионати давом этмоқда.

Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби кеча ўз уйида Усть-Каменогорск шаҳрининг "Торпедо" жамоасини қабул қилди.

Ўйиннинг асосий вақти ҳамда овертаймда ҳисоб 2:2 кўринишида бўлди. Буллитлар сериясида эса омад қозоғистонликларга кулиб боқди — 2:3.

Мазкур ўйиндан кейин "Ҳумо"нинг очколари сони 24 тани ташкил этмоқда, "қанотлилар" турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа пешқадами бўлиб турган "Торпедо" ҳисобида эса 33 очко мавжуд. Бугун жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин ташкил этилади.

Бундан ташқари, кеча Қозоғистон ёшлар чемпионатида иштирок этаётган "Tashkent Select" жамоаси Атираунинг "Жас Батир" клуби меҳмони бўлди ва овертаймда 4:3 ҳисобида ғалабани илиб кетди.

Бир кун олдин ўтказилган илк ўйинда қозоғистонлик ёш хоккейчилар 14:3 ҳисобида зафар қучган эди.

Ғалабадан кейин тошкентликларнинг очколари сони 8 тага етди. Улар турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг