UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади 0 18:55Элшод Расулов Навбаҳор Ҳамидованинг финал жанги ҳақида: "Бу тенг кетаётган жангда боксчига психологик томонлама қаттиқ таъсир қилади" 0 18:29Жаҳон рейтингида 19-ўринни эгаллаб турган Шарифа Давронова ЖЧда 18-натижани қайд этди 0 18:04Канело: "Фаолиятимда эришиш мумкин бўлган барча ютуқларни қўлга киритиб бўлдим" 0 17:41Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади 0 17:15Руслан Абдуллаевнинг рақиби ўзгарди. Ҳамюртимиз энди Фазлиддин Ғоибназаровнинг собиқ рақиби билан тўқнаш келади 0 16:51Анвар Анваров учун Жаҳон чемпионати омадсиз кечди 0 16:23Мовсар Евлоев Диего Лопесга реванш беришга тайёр 0 15:56"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда 0 15:35Ренье де Риддернинг рақиби ўзгарди 0 15:08Жаҳон чемпионати: Лайлохон Собирова ўтиш босқичида мағлуб бўлди, Умиджон Жалолов бронза учун жанг қилади 0 14:40"Дима уни мағлуб этган бўларди" Биволнинг мураббийи — Кроуфордга қарши эҳтимолий жанг ҳақида 0 14:14"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди 0 13:39Хамзат Чимаевга Грузияда Ferrari 296 GTB совға қилишди (ВИДЕО) 0 13:14Кайо Борральо Шара Буллетнинг ўрнига Пауло Коста билан жанг қилишга тайёр 0

28 авг 21:03
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" плей-оффга йўлланма берадиган сўнгги ўйинини ўтказди

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон Кубогининг гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги 3-тур учрашувини ўтказди.

Қарағанда шаҳри мезбонлигида ўтаётган А гуруҳи ўйинларида қатнашган "Ҳумо" 3 та ўйиннинг ҳеч бирида асосий вақтда мағлубиятга учрамади. Бир ўйинда буллитлар сериясида рақибга имкониятни бой берилди. Иккинчи турда "Актобе" мағлуб этилди. Бугун эса овертайм, яъни қўшимча 5 дақиқалик бўлимда аламли мағлубият қабул қилиб олинди.  

Бугун Евгений Попихин шогирдлари "Кулагер"га қарши музга чиқишди. Учрашув якунланишига 4 дақиқадан сал кўпроқ вақт қолган бир пайтда хоккейчиларимиз ўз дарвозаларидан шайба ўтказиб юборишди. Асосий вақт 2:2 ҳисоби билан якунланди. Беш дақиқалик овертаймда эса Евгений Лизин петропавловскликларга ғалаба келтирган шайбага муаллифлик қилди. 

"Ҳумо" (Тошкент) - "Кулагер" (Петропавловск) 2:3 ОТ (1:1, 1:0, 0:1, 0:1)

1:0 – 03:58 – Легалин

1:1 – 17:28 – Закарлюкин (Старцев, Подшендялов) 

2:1 – 24:50 – Дорофеев (Рехтин)

2:2 – 55:45 – Старцев (Шульга)

2:3 – 61:23 – Лизин (Подшендялов)

Дарвозабонлар: Смирягин – Хозяшев  

Шу тариқа, "Ҳумо" жамоаси қолган гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасида паст кўрсаткичга эга бўлгани боис, Қозоғистон Кубогининг плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олмади. 

"Ҳумо" жой олган гуруҳдан Кубокнинг амалдаги соҳиби "Сариарка" 1/2 финалга йўл олди. Шунингдек, "Бейбарис", энг яхши иккинчи ўрин эгаси "Горняк" ҳамда Қозоғистон вице-чемпиони "Арлан" ҳам плей-оффда бош соврин учун курашни давом эттиради.   

 Энди "Ҳумо" жамоаси Тошкентга қайтади ва 11 сентябрь куни старт оладиган Қозоғистон чемпионати (Pro Hokei Ligasy)га тайёргарликни давом эттиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг