UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

05 окт 20:49
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" сафарда "Алмати" билан илк ўйинини ўтказди

Теглар :  АлматиҲумо
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати навбатдаги тури доирасидаги ўйинини ўтказди.

Бугун хоккейчиларимиз Pro Hokei Ligasy'даги тўққизинчи учрашувини ўтказди. "Алмати"га қарши ўтган матч 4:1 ҳисобида "қанотлилар" фойдасига якунланди. Бугунги ғалабадан сўнг "Ҳумо" ҳисобида ўн очко мавжуд. Хоккейчиларимиз ғолиб бўлишганига қарамасдан турнир жадвалининг олтинчи поғонасини ўзиники қилиб турибди. "Алмати" эса ушбу мағлубиятдан сўнг очколари олтиталигича сақланиб қолиб, ўнинчи ўриндан жой олди. "Ҳумо" Қозоғистон очиқ чемпионати доирасидаги навбатдаги ўйинини эртага "Алмати" жамоасига қарши сафарда ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:30да старт олади.

Қозоғистон очиқ чемпионати. 9-тур
"АЛМАТИ" – "ҲУМО" 1:4 (0:1, 1:3, 0:0)
5 октябрь - 18:30, Олма-ота шаҳри, "Halyk Arena" кўп функцияли муз саройи

Голлар: 0:1 - 8 Дорофеев, 0:2 - 25 Караваев, 0:3 - 26 Игнатушкин, 0:4 - 35 Валеев, 1:4 - 37 Баженов.

Бош ҳакамлар: Виталий Игнатьев, Владимир Ефремов.
Чизиқ ҳакамлари: Тимур Искаков, Темирлан Каженов.

"Алмати" – (34) Николас Виллардо, (39) Филипп Колесников, (33) Артём Бакушин, (63) Макар Ваулин, (36) Ярослав Глуховцев, (92) Хақназар Кеңесбай, (77) Илья Лобанов (K), (7) Сергей Машинец (A), (2) Алексей Рыжих, (79) Юрий Андрусенко, (25) Егор Анисимов, (17) Серік Арғымбаев, (18) Никита Баженов, (55) Нурсултан Бельгибаев, (21) Сергей Гриценко, (9) Денис Донской (A), (10) Игорь Ищенко, (59) Батыр Марқабаев, (40) Максим Петрасюк, (23) Мамед Сейфулов, (8) Станислав Филиппенко, (11) Степан Штефан.

"Ҳумо" – (20) Дмитрий Мальгин, (29) Дамир Шаймарданов, (59) Станислав Боровиков, (27) Денис Давыдов, (6) Илья Давыдов, (3) Александр Дрягилев, (81) Алексей Кириллов, (28) Даниил Курашов, (23) Вадим Чеботарев, (82) Артём Валеев, (94) Егор Дорофеев, (64) Владимир Журавлев, (18) Игорь Игнатушкин (K), (57) Андрей Караваев, (10) Денис Кондратьев, (7) Вадим Кравченко, (9) Андрей Легалин, (93) Булат Набиуллин, (66) Жавохир Расулов, (45) Антон Рехтин (A), (72) Герман Сауков, (71) Максим Трунев (A).


Огоҳлантиришлар: Дорофеев (1), Кондратьев (31), Трунёв (38), Валеев (46). Журавлёв (58).

Матнли трансляция:
САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


3-давр, 20-дақиқа. Учрашув якунланди! Ғалаба муборак дўстлар!

3-давр, 18-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Владимир Журавлёв икки дақиқага четлатилди.

3-давр, 18-дақиқа. "Сўғдиёна"дан фарқли равишда "Ҳумо" жамоаси айни дамда ғалаба қозонмоқда. Икки очко учун икки дақиқа чидаш керак, йигитлар!

3-давр, 9-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

3-давр, 8-дақиқа. "Қанотлилар" таркибидаги Артём Валеев ўйинга қайтди.

3-давр, 7-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Илья Давидов икки дақиқага четлатилди. Тошкентликлар икки киши кам бўлиб қолишди.

3-давр, 6-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Артём Валеев икки дақиқага четлатилди.

3-давр, 6-дақиқа. Мезбонлар бор кучи билан олдинга ташланмоқда. Аммо ҳозирча самарасиз.

3-давр, 1-дақиқа. Учрашувнинг катта эҳтимол билан сўнгги даври бошланмоқда.

--------------------------------------------------------------------------------

2-давр, 20-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда. Учрашувнинг иккинчи даври ҳам якунига етди. Ўн етти дақиқалик танаффус.

2-давр, 18-дақиқа. Максим Трунёв икки дақиқага четлатилди. "Ҳумо" бир киши кам бўлиб қолди.

2-давр, 17-дақиқа. Афсус! Никита Баженов рақибларнинг ўйиндаги илк шайбасини киритмоқда. 1:4

2-давр, 15-дақиқа. ГОООООООЛ! "Ҳумо"нинг 82-рақамли ўйинчиси Артём Валеев шайба муаллифи! "Алмати" 0:4 "Ҳумо".

2-давр, 13-дақиқа. Тошкентликлар тўлиқ таркибда.

2-давр, 11-дақиқа. "Ҳумо"да четлатиш. Денис Кондратьев икки дақиқага четлатилди.

2-давр, 6-дақиқа. ГОООООООЛ! Жамоамиз сардори Игорь Игнатушкин ҳисобни ишончли кўринишга келтирмоқда!

2-давр, 5-дақиқа. ГОООООООЛ! Андрей Караваев ҳисобни 0:2 кўринишига келтирмоқда!

2-давр, 1-дақиқа. Учрашувнинг иккинчи даври старт олди.

--------------------------------------------------------------------------------

1-давр, 20-дақиқа. Учрашувнинг илк даври якунига етди. Ўн етти дақиқалик танаффус!

1-давр, 19-дақиқа. Йўқ, ҳакамлар голни ҳисобга олишмади. Ҳакамлар "Алмати" ўйинчиси шайбани дарвозага қўли билан киритган деб топди. Ўйин давом этади!

1-давр, 19-дақиқа. Афсус! Мезбонлар ҳисобни тенглаштиришмоқда. 9-рақамдаги Денис Донской шайба муаллифи!

1-давр, 16-дақиқа. Тошкентликлар иккинчи шайбани киритишга яқин келишмоқда.

1-давр, 14-дақиқа. Учрашув нисбатан сокин ўтмоқда. Шайба назорати "Ҳумо"да.

1-давр, 8-дақиқа. ГОООООООЛ! Егооооор Дорофеееев ҳисобни очмоқда! "Алмати" 0:1 "Ҳумо".

1-давр, 8-дақиқа. Учрашувда мезбонлар кичик устунликка эга.

1-давр, 3-дақиқа. Дорофеев ўйинга қайтди.

1-давр, 1-дақиқа. Учрашувдаги илк четлатиш тошкентликларда юзага келди. Егор Дорофеев икки дақиқага четлатилди.

1-давр, 1-дақиқа. Учраушв старт олди. Олға "Ҳумо".

--------------------------------------------------------------------------------

Учрашув 18:30да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг