UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Тухель нима сабабдан Палмер ва Фоденни ЖЧ-2026 учун Англия терма жамоасига чақирмагани маълум — The Sun 0 09:58Теренс Кроуфорд Усик - Верхувен жанги учун тахмин берди 0 09:37Chess Classic Romania 2026. Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба. Бугун чемпионлик учун партиялар! 0 09:16Ҳумоюн Султонов Австрия турнири бош соврини учун ўйнайди 0 08:55Ҳусановнинг собиқ жамоаси тарихида биринчи марта мамлакат Кубогини қўлга киритди 0 08:34Сауль Альварес сўнгги бир йилда дунёдаги энг кўп маош олувчи боксчига айланди 0 08:13Златан Ибрагимович Фьюри билан жангини "эълон қилди" 0 07:52"Ролан Гаррос". Кудерметова асосий тўрга йўлланма тақдим этган финал баҳсида кортга чиқди 0 07:31Конго ДР Жаҳон чемпионатига бора олмаслиги мумкин 0 19:01Том Аспиналл Перейра — Ган жанги учун тахмин билдирди 0 18:39Александр Усик Ломаченконинг қайтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 18:17Райан Гарсия Топурия билан жангга розилик билдирди 0 17:52Расман: "Манчестер Юнайтед" Майкл Кэррик билан шартнома имзолади 0 17:25"Верхувеннинг Усик устидан ғалабаси деярли имконсиз" - промоутер 0 17:01Турки ал аш-Шайх Усикнинг 2027 йилги жанги ҳақида гапирди 0

23 май 09:16
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Австрия турнири бош соврини учун ўйнайди

Австриянинг Клагенфурт шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича М15 тоифасига кирувчи турнирнинг илк финалчиси аниқланди.

Қувонарлиси, ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ортиқча қийинчиликсиз финал чиптасини қўлга киритди. Мамлакатимизнинг собиқ биринчи ракеткаси 1/2 финалда чехиялик 31 ёшли Доминик Речекни 6/1, 6/0 ҳисобида доғда қолдирди. 

Таққослаш учун, Султонов айни пайтда ATP рейтингида 806, Речек 1002-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Энди Ҳумоюн мусобақа бош соврини учун турнирнинг иккинчи ракеткаси Самуэль Пьерига қарши кортга чиқади. Италиялик теннисчи 1/2 финалда украиналик Олекси Крутихни 7/5, 6/3 ҳисобида енгди. Пьери ҳозирда дунёнинг 471-ракеткаси ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг