UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Бу факт: Азамат Нуфтиллаев Дана Уайт даъвогарлар сериясида (DWCS) жанг қилган иккинчи ўзбекистонликка айланади 0 18:52"Жиро д'Италия" велопойгаси энди икки кутилмаган давлатдан бошланади 0 18:31Муҳаммад Мокаев навбатдаги жангини Бёрнсга қарши ўтказади (ПОСТЕР) 0 18:10ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор 0 17:49Ислам Махачев иштирокидаги UFC 322 турнири учун расмий постер намойиш этилди 0 17:28Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибимиз маълум 0 17:07Акбар Исломбоев: "Жангни ютдим, лекин ҳакамларни юта олмадим" 0 16:46"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр 0 16:25Жейрон Эннис Уисма Лимадан оғирроқ тош босди 0 16:04Медведев 6 йил деганда Шанхай "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 15:43Исроил Мадримовнинг вазнидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 15:22Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа" 0 15:01Баду Жек чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Манзил, сана ва рақиб маълум 0 14:40Алекс Перейра оёғи синганини тасдиқлади ва қачон октагонга қайтишини айтди 0 14:19"Сен зўрсан, аммо ҳозир менинг вақтим". Гамрот Оливейрага мурожаат қилди 0

05 янв 18:18
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов эртага баҳс олиб борадиган рақиби билан илк бор 2016 йилда тўқнаш келганди, ўшанда натижа қандай бўлган?

Эртадан Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионати старт олади.

Қувонарлиси, мусобақада узоқ танаффусдан кейин яна ўзбекистонлик теннисчи иштирок этади.

Мамлакатнинг биринчи рақамли ракетка устаси Ҳумоюн Султонов турнирнинг квалификация босқичида омадини синаб кўради. Унга саралашнинг илк раундида колумбиялик аниэль Элахи Галан рақиблик қилади.

Наманганда туғилган 26 ёшли Ҳумоюн Султонов 28 яшар Галан билан шу кунга қадар бир маротаба учрашган. Уларнинг ўйини 2016 йил Италиянинг Леччо шаҳрида ўтказилган ITF турнири доирасида ташкил этилган. Ўшанда Султонов 2:1 (3/6, 7/6, 6/4) ҳисобида ғалаба қозонганди.

Статистика сифатида таъкидлаш лозим, Ҳумоюн Султонов сўнгги 5 та ўйинини Australian Open ўйналадиган хард кортларида ўтказди ва унинг 3 тасида ғалаба, 2 тасида мағлубият қайд этди. Галан эса охирги икки ўйинини хард кортларида ўтказиб, биттадан ғалаба ва мағлубиятни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Умуман олганда, колумбиялик спортчи сўнгги бешта ўйинида 3 та мағлубият, 2 та ғалаба қайд этган.

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов айни дамда ATP рейтингида 223, Галан эса 126-ўринни банд этиб турибди. Даниэль ҳам ўз юртинининг биринчи рақамли теннисчиси бўлиб турибди.

Ҳумоюннинг Галанга қарши ўйини Тошкент вақти билан 6 январь куни тонгги 4:00 да старт олиши белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг