UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

17 авг 15:24
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Иданья-а-Новада бош соврин учун кортга чиқади

Португалиянинг Каштела-Бранка округи Иданья-а-Нова туманида теннис бўйича M25 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси ҳозиргина якунига етган 1/2 финал учрашувида ғалаба қозониб, бош соврин учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Турнирда биринчи рақам остида таснифланган Султонов 2 соату 7 дақиқа давом этган 1/2 финал баҳсида мусобақанинг тўртинчи ракеткаси, франциялик Дэн Эддедни 6/4, 7/6(2) ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 284, Эддед эса 443-ўринни эгаллаб турибди. Эртага Ҳумоюн Португалия турнири чемпионлиги учун литвалик Эдас Бутвиласга қарши кортга чиқади. Турнирда учинчи рақам остида ҳаракат қилаётган Эдас 1/2 финалда АҚШ вакили Карл Полингдан 7/5, 6/3 ҳисобида устун келди. Финал учрашуви эртага бизнинг вақт билан соат 14:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг