UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0

24 окт 15:25
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Шарм Эл-Шейхда 1/4 финалга чиқди

Мисрнинг Шарм Эл-Шейх шаҳрида теннис бўйича М25 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ушбу турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида ҳаракат қиляпти. Бироз аввал мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси 1/8 финал учрашувини ўтказди. 

Швециялик Лео Боргга қарши кортга чиққан Султонов 72 дақиқа давом этган баҳсда ортиқча қийинчиликсиз зафар қучди - 6/2, 6/3. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Энди Ҳумоюн 1/2 финал чиптаси учун италиялик Александр Биндага қарши кортга чиқади. Бинда бугун 1/8 финалда турнирнинг 6-ракеткаси украиналик Юрий Жавакаяндан 6/4, 6/1 ҳисобида устун келди.  

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 232, у биринчи даврада қийинчилик билан таслим этган сербиялик Стефан Латинович 1067, Лео Борг 586, Александр Бинда эса 741-поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг