UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 18:47Дана Уайт Макгрегорнинг "Оқ уйда жанг қиламан" деган сўзларига жавоб қайтарди 0 18:26"Анкалаев энди ўзига бир неча саволни бериши керак" - UFC собиқ чемпиони 0 18:02Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз? 0 17:39Двалишвили вазнини ўзгартириш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 17:17Дана Уайт: "Яқин орада энг даҳшатли кардни кўрасизлар" 0 16:52"Алекс икки ой залдан чиқмади, фақат нокаут ҳақида ўйлади" - Перейранинг мураббийи 0 16:25"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак 0 16:02Боксчи қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам МДҲ ўйинларида тенгсиз бўлишди 0 15:39Магомед Анкалаев Алекс Перейра билан чемпионлик реваншидаги мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 15:17Конор Макгрегор спортдаги келажаги ҳақида гапирди 0 14:53Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган 0 14:28Дана Уайт Перейра ва Жон Жонс ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:05Алекс Перейра Магомед Анкалаевнинг устидан кулди (ФОТО) 0 13:44Фомин 200 000 долларлик турнирда 4-ракеткани мағлуб этди 0

01 янв 13:08
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Таиланддаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди

Таиланднинг Нонтхабури шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада турнирда олтинчи рақам остида таснифланган қозоғистонлик Тимофей Скатовни тай-брекларда 7/6(4), 7/6(6) ҳисобида мағлубиятга учратганди.  

Бироз аввал теннисчимиз 1/8 финал учрашувини ўтказди. Султоновга бу сафар япониялик Ҳироки Мория рақиблик қилди. Саралашдан асосий тўрга етиб келган Мория 1/16 финалда рейтингда ўзидан 119 поғона юқорида бораётган франциялик Жёффри Бланканексни 7/5, 7/5 ҳисобида таслим этганди. 

Ҳумоюн 1 соату 12 дақиқа давом этган баҳсда ортиқча қийинчиликсиз япониялик рақиби устидан ғалабага эришди - 6/4, 6/2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. 

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 223, Скатов 191, Мория эса 398-ўринни эгаллаб турибди. Ҳумоюн чорак финалда чехиялик Далибор Сврчина ҳамда турнирнинг иккинчи ракеткаси франциялик Грегор Баррер учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг