UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

21 фев 20:00
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов турнирнинг бешинчи ракеткасини ҳам мағлуб этди

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси ATP 100 тоифасига кирувчи турнирнинг 1/2 финал иштирокчисига айланди.

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида ўтказилаётган ушбу "Челленжер" туркумига кирувчи мусобақанинг мукофот жамғармаси 160 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ҳамюртимиз 1/4 финал учрашувида франциялик Уго Бланшени ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/0, 6/2. 

Ҳумоюн 61 дақиқа давом этган баҳсда 3, рақиби эса 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар фаранг теннисчисида кўпроқ бўлди - 5 га 2. Бланше турнирда бешинчи рақам остида таснифланган эди. 

Таққослаш учун, теннисчимиз айни пайтда ATP рейтингининг 229-поғонасидан жой олган. Уго эса 164-ўринни эгаллаб турибди. Эртага Султонов финал чиптаси учун чехиялик Далибор Сврчинага қарши кортга чиқади. У бугун россиялик Илья Симякиндан 6/1, 6/3 ҳисобида устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг