01 янв 08:44
Янгиликлар
Ҳумоюн Султонов турнирнинг олтинчи ракеткасини таслим этди
Мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли старт олди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада қозоғистонлик Тимофей Скатовга қарши кортга чиқди. Икки соату олти дақиқа давом этган баҳсда Султонов рақибини тай-брекларда мағлубиятга учратди - 7/6(4), 7/6(6).
Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 223, турнирда олтинчи рақам остида таснифланган Скатов эса 191-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Бугун Ҳумоюн 1/8 финалда япониялик Ҳироки Морияга қарши баҳс олиб боради.
Саралашдан асосий тўрга етиб келган Мория 1/16 финалда рейтингда ўзидан 119 поғона юқорида бораётган франциялик Жёффри Бланканексни 7/5, 7/5 ҳисобида енгди.
Фикрлар