10 фев 19:00
Янгиликлар
Теннис
Ҳумоюн Султоновдан ҳам ғалаба
Туркиянинг Анталья шаҳрида бўлиб ўтаётган ITF таснифига кирувчи турнирда Ҳумоюн Султонов иштирокини бошлади.
Илк даврада италиялик Габриеле Мария Носега қарши кортга чиққан Султонов 6/7, 6/3, 7/6 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди иккинчи даврада Султоновга испаниялик Алваро Лопез Сан Мартин рақиблик қилади.
Маълумот учун, Ҳумоюн Султонов ATP рейтингида 330, Лопез Сан Мартин эса 496-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар