16 авг 12:46
Янгиликлар
Иан Гэрри Махачевдан қабул қилган мағлубиятига муносабат билдирди
Махачев чемпионлик ҳимоя жангида ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганди.
"Бу қарама-қаршиликда мени ҳеч нарса ажаблантирмади. Исламни ҳурмат қиламан. У бизнинг дивизионга ўтган пайтидаёқ бу ҳақда айтган эдим. У ғалаба қозонди, менда ҳеч қандай баҳона йўқ. Мен ҳаётимдаги энг яхши жангимни ўтказдим. Ўзим, оилам ва жамоам билан фахрланаман.
Олдинда мени ушбу спортда 10 йиллик ҳукмронлик кутиб турибди. Уйга қайтаман, ҳаммасини ўйлаб кўраман ва яна қайтаман. Кўз ўнгимда Александр Волкановски ва Жастин Гэтжи каби номлар бор. Улар шу ёшда чемпион бўлишган. Мен эса ҳали ёшман. Ҳамма нарса ҳали олдинда. Қайтаман, сизларга ваъда бераман. Мени яхши кўрасизми ёки йўқ, бунинг аҳамияти йўқ. Жамоамни яхши кўрасизми ёки йўқ, бунинг ҳам аҳамияти йўқ. Мен уларни яхши кўраман! Ва мен қайтаман. Андерсон Сильва, сендан узр сўрайман. Мен Исламни тўхтата олмадим", — деди Гэрри октагонда.
Ирландиялик жангчи бугун ўз фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Фикрлар