UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

19 апр 00:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBA.Pro 2: Мадияр Саидраҳимов россиялик рақибини муддатидан олдин мағлуб этди

Хабар берганимиздек, Челябинск шаҳрида (Россия) проф бокс бўйича IBA.Pro 2 мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Турнирдан ўрин олган яна бир жанг ниҳоясига етди.

Унда оғир вазнли ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Мадияр Саидраҳимов Россия вакили Андрей Стоцкийга қарши рингга кўтарилди.

6 раундлик беллашув сўнгги раундда рефери томонидан тўхтатилди. Мадияр жангда техник нокаут ҳисобига муддатидан олдин зафар қучди.

Бугунги жанги орқали 27 ёшли Саидраҳимов проф фаолиятидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Унинг рақиби 30 яшар Андрей Строцкий эса ҳамюрти Сергей Лубкович (5-1-1) сингари проф карьерасидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Лубкович бироз аввал ўзбекистонлик Саиджамшид Жафаровга имкониятни бой берганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг