10 июл 13:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
IBF Деревянченко - Альварес жанги бўйича промоутерлик савдосини белгилади
Халқаро бокс федерацияси (IBF) ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Сауль Альварес ҳамда расмий даъвогар украиналик Сергей Деревянченко жанги юзасидан промоутерлар ўртасида савдо ўтказилишини белгилади.
Аслида IBF 15 май куни савдо ўтказилиши бўйича боксчиларнинг жамоалари учун 30 кунлик мухлат берганди. Лекин Альварес бу жангга қизиқиш билдирмади. Муддат якунланиши билан Деревянченко вакили Алекс Домброфф IBF ташкилотига мурожаат қилди.
IBF қоидаларига кўра, энди бошқа промоутерлар ўртасида жангга эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича очиқ савдо ўтказилади. Ушбу маросим 23 июль куни АҚШнинг Нью-Жерси штати Спрингфилд шаҳрида бўлиб ўтади.
Агар Сауль мажбурий чемпионлик жангига рози бўлмаса, у ҳолда IBF Саулни чемпионлик камаридан маҳрум қилади. Вакант бўлиб қолган камар учун эса рейтингнинг кучли учлигида турган Деревянченко (1) ва Геннадий Головкин (3) ўртасида чемпионлик жанги ўтказилади.
Ҳавола :
Фикрлар