UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

16 апр 11:17
Янгиликлар

Кураш

IKA Бошқарув йиғилишида 20 га яқин масалалар кўриб чиқилди

Теглар :  IKAҲайдар Фармон
БАА нинг Дубай шаҳрида Халқаро Кураш ассоциациясининг навбатдаги Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди.

Тўрт соат давом этган йиғилишда дунё курашига оид 20 га яқин масалалар муҳокама қилинди. Ҳисоботлар тингланди, келгусидаги фаолият бўйича режа ҳамда мақсадлар белгилаб олинди. Юзага келган муаммоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича аниқ манзилли қарорлар қабул қилинди.

IKA Президенти Ҳайдар Фармон раислигида ўтган йиғилишда IKA вице-президентлари, қитъавий конфедерациялар президентлари, Бошқарув аъзолари, IKA Администрацияси ва кураш ватани вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, йиғилишни IKA Президенти очиб берди. Бир неча кун аввал Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида муваффақиятли тарзда ўтказилган SportAccord 2024 халқаро бизнес ва спорт саммитидади Курашнинг тақдимоти ҳақида маълумот берди. Анъанага кўра йиғилиш кун тартиби тасдиқланди. 

Шундан сўнг Африка, Осиё, Европа ва Панамерика қитъасининг Кураш конфедерациялари Президентларининг 2024 йилги мусобақалар тақвим режаси бўйича ҳисоботлари тингланди. Халқаро Кураш институти томонидан олиб борилаётган фаолият, мураббийлик ва ҳакамлик семинарлари тақдимот қилинди.

Шундан сўнг IKA Бош котиби Муҳаммад Реза Нассирий томонидан Осиё қитъасидаги Жанубий Осиё ва Жанубий Шарқий Осиё чемпионатлари, уларнинг юқори даражада ташкил этиш ва мусобақалар доирасида кураш яктаклари ва гиламларини тақдим қилиш масалалари бўйича ҳисобот тақдим этилди.

Ижроия қўмита кун тартибидани навбатдаги масала бўйича IKA вице-президенти Зиёвиддин Хожиниёзов томонидан халқаро мактаб ўйинлари, Ислом бирдамлик ўйинлари каби нуфузли спорт ўйинлар Дастуридан жой олиш борасидаги олиб борилаётган музокаралар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Шунингдек, йиғилиш давомида ҳакамлик, курашчилар вазнлари, миллий федерациялардаги паралел фаолият, IKA аъзолиги ва тан олиниш каби бир қанча муаммоли ҳолатлар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари  йиғилишда, Ўзбекистон Кураш федерацияси раиси ёрдамчиси Сардор Каримов томонидан Жаҳон профессионаллар серияси мусобақасининг 2024 йилда ўтказилиши бўйича ҳисоботи тақдим этилди.

Йиғилиш самимий руҳда якунланди ва IKA Президенти барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг