UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0

03 янв 12:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Икки чемпион Холли Холм ва Стефани Хан тарозига чиқди

Эртага тонг саҳарда Пуэрто-Рико давлатидан навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.

Оқшом иштирокчилари расмий тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. Аёллар ўртасида WBA чемпиони Стефани Хан собиқ UFC чемпиони, бокс бўйича бир неча чемпионлик камарлари соҳиби Холли Холмга қарши рингга кўтарилади. 

Иккала боксчи ҳам биринчи уринишдаёқ енгил вазн тоифаси (61,2 кг) лимитини бажаришди. Ҳар икки чемпион тарозида бир хил кўрсаткич қайд этди - 61,1 кг.

Эслатиб ўтамиз, 44 ёшли Холли Холм (34-2, 9КО) аралаш яккакурашларда 12 йиллик фаолиятидан сўнг 2025 йилнинг ёзида бокс рингига қайтганди. Танаффусдан кейинги биринчи жангида у шу пайтгача мағлубиятга учрамаган Йоланда Вегани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди.

35 ёшли Хан (11-0, 3КО) ҳам рақиби каби кикбоксингда фаолиятини бошлаган ва 30 ёшдан кейин боксга ўтган. У ўтган йилнинг бошида WBA чемпионлик камарини қўлга киритган ва уни бир марта ҳимоя қилишга ҳам муваффақ бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг