UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Осиё ўйинларининг учинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0

24 июн 10:19
Янгиликлар

Теннис

Икки теннис маликамиз Уимблдон 1/2 финалида!

Лондон шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 86 миллион долларни ташкил этган Уимблдон турнирининг саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг асосий тўр баҳслари 29 июнь куни бошланиб, 12 июлга қадар давом этади. Биз учун аҳамиятлиси, аёллар ўртасидаги саралаш турнирида мамлакатимизнинг икки теннис маликаси ҳам ўз омадини синаб кўрмоқда. Кеча улар саралашнинг илк босқичида кортга чиқишди. 

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Мария Тимофеева саралашнинг 1/4 финалида америкалик Уитни Осигве билан ҳисоб-китоб қилди. Бир соату 32 дақиқа давом этган учрашувда Мария ортиқча қийинчиликсиз рақибасини таслим этди - 6/1, 6/4. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Иккала теннисчи ҳам эйс зарбасини амалга ошира билмади. Қўшхатолар Уитнида кўпроқ бўлди - 4 га 3. Мария айни пайтда WTA рейтингида 92, Уитни эса 183-ўринни эгаллаб турибди.  

Мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметованинг 1/4 финалдаги рақибаси франциялик Жессика Понше бўлди. Баҳс ғолиби уч сет натижасига кўра аниқланди. Биринчи сетни деярли қаршиликсиз бой берган Кудерметова камбэк амалга ошира олди - 1/6, 6/2, 6/3. Бир соату 39 дақиқа давом этган учрашувда Полина 4, Жессика 6 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар бўйича Кудерметова "устунлик" қилди - 10 га 7. Полина Кудерметова айни пайтда дунёнинг 116, Понше эса 190-ракеткаси бўлиб турибди. Теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашувида ҳам вакиламиз зафар қучди. 

Бугун ҳар икки теннисчимиз саралашнинг финал чиптаси учун баҳс олиб боради. Мария Тимофеева саралашнинг 1/2 финалида WTA рейтингида 144-ўринда бораётган украиналик Вероника Подрезга, Полина Кудерметова эса 320-поғонадан жой олган америкалик Клерве Нгунуега қарши кортга чиқади. Ҳар икки теннисчимиз иштирокидаги учрашув бизнинг вақт билан соат 19:30да бошланади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг