UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0

08 янв 12:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Икки япон юлдузи Иноуэ ва Накатани жанги санаси ҳақида хабар берилди

Биринчи ярим енгил вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ навбатдаги жангини учта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Дзюнто Накатанига қарши ўтказади.

Японияликлар ўртасидаги ушбу жанг 5 май куни пойтахт Токио шаҳридаги 50 мингга яқин томошабинга мўлжалланган машҳур "Токио Доум" стадионида бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда бир-биридан мустақил кўплаб манбалар.

Дастлаб жанг санаси WBC президенти Маурисио Сулаймоннинг сўзларига асосланиб 5 май куни Мексиканинг энг йирик байрамларидан бири "Синко де Маё" [Бешинчи май] арафасида бўлиб ўтиши назарда тутилган эди.

Қизиғи шундаки, тўрт вазн тоифасида жаҳон чемпиони ва икки вазнда мутлақ жаҳон чемпиони бўлган, бир неча йилдан буён қайси вазн тоифасида бўлишидан қатъи назар дунёнинг энг яхши боксчилари учлигига киритиб келинаётган 32 ёшли Иноуэ ўтган йилнинг апрель ойида Япония бокс федерациясининг йиллик мукофотларини топширишга келганида Накатанига 2026 йилда жанг ўтказишни таклиф қилганди.

Ўтган йили Иноуэ биринчи ярим енгил вазндаги унвонларини тўрт марта муваффақиятли ҳимоя қилди. 28 ёшли Накатани эса енгил вазн тоифасидаги унвонларни бирлаштирди ва декабрь ойида биринчи ярим енгил вазнда муваффақиятли дебют қилди.

Унинг Себастьян Эрнандесга қарши жанги жуда рақобатбардош бўлди, аммо ҳакамлар ғалабани япониялик боксчига беришди. 27 декабрь куни Ар-Риёдда бўлиб ўтган ушбу бокс оқшомида ҳам ғалаба қозонган Иноуэ ҳамюрти билан жанг қилиш режасини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Иноуэнинг Япониядаги 14 минг мухлисга мўлжалланган аренада бўлиб ўтган Муроджон Аҳмадалиевга қарши кечган жангига чипталар бор-йўғи икки соатда сотилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг