06 июл 10:59
Янгиликлар
Футбол
Илгиз Танташевнинг ЖЧ-2026`даги тақдири маълум!
Реферимиз Жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Франция ва Парагвай (1:0) терма жамоалари ўртасидаги учрашувда 1 баҳо олганди.
Франциянинг RMC Sport нашри хабарига кўра, Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташевга нисбатан расмий оммавий санкциялар қўлламайди.
Бу қарор унинг 2026 йил 4 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Франция ва Парагвай (1:0) терма жамоалари ўртасидаги жанжалли учрашувдаги ҳакамлиги билан боғлиқ. Очиқчасига жазо берилмаса-да, ФИФА "жимжит" санкцияларни ишга солади — манбаларга кўра, Танташев жорий мундиалнинг плей-офф босқичидаги бошқа ўйинларига тайинлов олмайди. Бу эса амалда унинг ушбу турнирдаги фаолияти якунланганини англатади.

Ҳавола :
Фикрлар