05 янв 18:13
Янгиликлар
Илҳом Назимов RIZIN'нинг қирғизистонлик чемпиони билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди
— Ражабали енгил вазнга кўтарилиб, иккинчи камар учун Соуза билан жанг қилмоқчи эди. Энди сен чемпионга айландинг. Агар RIZIN у билан жангни таклиф қилса рози бўласанми?
"Тўғрисини айтсам, мен бу жангни хохламайман. Ражабали билан яхши муносабатдаман. Иложи бўлса, бошқалар билан жанг ўтказган бўлар эдим. Соузага реванш беришга хам тайёрман, қарорни Лига қабул қила қолсин. Албатта, бу биринчи ўринда спорт, агар умуман вариантлар йўқ бўлса, бу ҳақида гаплашиб кўрсак бўлади", дейди Назимов.
Илҳом Назимов 31 декабрь куни ташкил этилган RIZIN турнири доирасида бразилиялик Роберто де Соузани биринчи раундда тизза зарбаси орқали нокаутга учратиб, енгил вазн тоифасида Лига чемпионига айланиб олган эди.

Фикрлар