UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0

03 янв 13:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Илия Топурия аёлларга нисбатан зўравонлик ишлари бўйича судга чақирилди

Енгил вазнда UFC чемпиони 7 январь куни аёлларга нисбатан зўравонлик ишлари бўйича судга келиши шарт, у ерда Жоржина Узкатеги билан ажрашиш жараёнининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Ушбу ихтисослаштирилган судда тинглов ўтказилишига 18 ноябрь куни Узкатеги томонидан берилган ариза сабаб бўлган. Унда у эрини (ҳозирча расман ажрашмаган) калтаклаш ва уйдаги зўравонликда айблаган.

Испания оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, тахмин қилинаётган воқеа содир бўлган вақтда эр-хотин аллақачон ажрашиш жараёнида бўлган, унинг ташаббускори эса Илия эди. Можаронинг кескинлашишига уларнинг бир ярим ёшли қизи ким билан қолиши кераклиги ҳақидаги баҳс сабаб бўлди: Узкатеги Топурия билан танишгунга қадар яшаган АҚШга қайтиб, қизини у ерга олиб кетмоқчи бўлган. Топурия аввалги муносабатларидан ўғли билан бўлгани каби болани ўзида қолдирмоқчи эди. Айнан қизга васийлик қилиш масаласи судда биринчи ўринда ҳал қилинади. 

Жоржина Узкатеги, шунингдек, шарҳловчи ва машҳур подкаст бошловчиси Жо Роганни туҳматда айблаб, судга берди. Ушбу айбловнинг сабаби шундаки, Роган эфирда Жоржинанинг акаси билан сунъий интеллект ёрдамида қайта ишланган фотосуратини кўрсатган, унда акасининг юзи қора танли британиялик репернинг юзи билан алмаштирилган ва бу аёлга нисбатан ёқимсиз сўзлар ва айбловлар билан бирга келган. Бу Роган мухлисларининг Узкатеги ижтимоий тармоқларига "бостириб" киришига сабаб бўлди, улар уни ҳақорат қилиб, ўлим билан таҳдид қилишди.

Илия Топурия ва Жоржина Узкатеги тўрт йил олдин танишлариникида ўтказилган зиёфатда танишган. 2024 йилда улар турмуш қуришди, ўша йили уларнинг қизи дунёга келди. Бизнес бошқаруви бўйича бакалавр дипломига эга бўлган Узкатеги Топурия билан танишган пайтда АҚШда қуёш энергияси соҳасида ишлайдиган учта компанияга эгалик қилган. Тўйдан кейин у Топурия номи билан боғлиқ барча бизнесни бошқаришни ўз зиммасига олган, шунингдек, унинг шахсий бренди билан шуғулланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг