UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

11 апр 08:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Илия Топурия: "Махачев бировнинг пулини санамаслиги керак"

Ислам Махачевнинг сўзларига кўра, унинг Илия Топурия билан жанги "El Matador" унинг учун мос бўлмаган гонорар сўрагани сабабли амалга ошмаган.

Асли грузиялик аралаш яккакураш устаси бу вазиятда россиялик бошқаларнинг пулини санаш билан шуғулланаётганини айтмоқда.

"Бу мен учун ёлғонга ўхшайди, чунки ҳақиқатни биламан. Биринчидан, спортчининг бошқа спортчи талаб қилаётган нарса билан иши бўлмаслиги керак. Мен бировнинг пулини санамайман, у ҳам санамаслиги керак. Унинг бир марта баҳонаси бўлганди, энди эса иккинчиси ҳам пайдо бўлди. Бу аниқ у жангдан қочаётгандек кўринади", - деди Топурия El Hormiguero нашрига берган интервьюсида.

Шунга қарамай, Топурия Махачевнинг хизматларини ва унинг юқори даражасини тан олади ва бир кун келиб улар октагонни бўлиша олишларига ишонади.

"Ҳатто мен учун ҳам ўз дивизионида узоқ вақт ҳукмронлик қилган жангчига қарши ўзимни синаб кўриш қизиқарли, чунки у ҳозир мен иштирок этаётган вазн тоифасида чемпион бўлган. Ўзингизни шундай резюмега эга одам билан таққослашдан яхшироқ нарса борми?

Мен бунга фақат спорт нуқтаи назаридан қарайман. Мен Исламни иқтидорли, октагонда ҳақиқатан ҳам юқори маҳоратга эга жангчи деб ҳисоблайман. Агар уларни меники билан бирлаштирсак, ҳамма учун жуда қизиқарли жангга эга бўлишимиз мумкин", - дея қўшимча қилди Топурия.

Илия Топурия октагонга 14 июнь куни Оқ уйда бўлиб ўтадиган UFC байрам турнирида қайтади. У оқшомнинг асосий жангида америкалик Жастин Гэтжига қарши бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказади. Ислам Махачев эса август ойида ярим ўрта вазн тоифасида ўзига тегишли чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Ҳозирча унинг рақиби номаълум бўлиб қолмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг