09 сен 08:40
Янгиликлар
Дзюдо, Енгил атлетика, Токио-2020
Илк куниёқ 8та медал, паралимпиячиларимиз умумжамоа ҳисобида 3-ўринда!
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилаётган Паралимпия ўйинларининг илк куни ўзбекистонлик спортчилар учун кутилганидан ҳам муваффақиятли келди.
Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси 3та олтин, 2та кумуш, 3та бронза, жами 8та медални қўлга киритди. Ушбу натижаси эвазига терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Еттита олтин, 9та кумуш, 4та бронза, жами 20та медал жамғарган Хитой терма жамоаси биринчи ўринни банд этган. Иккинчи поғонадаги Буюк Британия Паралимпия терма жамоаси ҳисобида жами 11та медал бор. Шулардан 5таси олтин, 3таси кумуш, яна шунчаси бронза медалидир.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
RAHMATLI YURTBOSHIMIZNING OLIMPIYA VA PARALIMPIYANI UTKAZISH BUYICHA OXIRGI QARORLARI ULAR UTIB KETGANLARIDAN KEYIN YANAYAM YAXSHI IJRO ETILYAPTI