29 июн 08:34
Янгиликлар
Илон Маск Жорж Сент-Пьеррни танлади
Энди Жорж Илонга Facebook асосчиси Марк Цукербергга қарши кечадиган жангга тайёргарликда ёрдам беради.
"Илон Маск, мен сенинг мухлисингман. Цукерберг билан бўлиб ўтадиган жангга тайёргарлик кўришинг учун ёрдам бера олишимдан ўзимни бахтиёр ҳис этяпман", - деди канадалик афсонавий UFC жангчиси.
"Яхши, кел буни биргаликда амалга оширамиз!", - дея таклифга ўз жавобини берган Маск.
Миллиардерлар ҳам ўзаро жанг ўтказиш бўйича келишиб олишди. Аввалроқ Илон Маск рақибини бутун дунё ахборот макони назоратини қўлга олиш ҳақидаги фикрига қарши чиқиб, уни жангга чақирганди.
Бу даҳанаки жанг UFC президенти Дана Уайт учун айни муддао бўлган эди. Катта эҳтимол билан Дана ушбу жангни UFC 300 турнирида амалга оширади. Оқшомнинг битта пуллик трансляцияси 100 долларни ташкил қилади.
Фикрлар