UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

09 фев 16:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

"India Open"да совриндор бўлган боксчиларимиз Ўзбекистон ҳукумати томонидан тақдирланди

Хабарингиз бор, 28 январь - 1 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир ўтказилди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари 5та олтин, 2та кумуш медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллагандилар.

Ўзбекистон адлия вазирлигининг Телеграмдаги каналида маълум қилинишича, мусобақада иштирок этган боксчи ва мураббийлар 25 миллиондан 12 миллион сўмгача пул маблағлари билан мукофотланган.

Хабарда, қайси спортчи қанча пул мукофоти олгани аниқ эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда Бобоусмон Ботуров, Исроил Мадримов, Худойназар Файзов, Абдулҳай Шораҳматов ва Баҳодир Жалоловлар олтин медаль соҳибига айлангандилар. Санжар Турсунов ва Иқболжон Холдоровлар финалгача етиб бориб, кумуш медаль билан кифояланганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг