13 мар 08:37
Янгиликлар
Теннис
Индиан-Уэллс. Кеи Нишикори польшалик теннисчига ютқазиб қўйди
Дунёнинг еттинчи ракеткаси Кеи Нишикори Индиан-Уэллс шаҳрида ўтказилаётган турнирдаги иштирокини якунлади.
Япониялик теннисчи кутилмаганда польшалик Хуберт Гуркачга имкониятни бой бериб қўйди. Дунё рейтингида 67-ўринни эгаллаб турган Гуркач номдор рақибини 4/6, 6/4, 6/3 ҳисобида таслим этди.
Энди 22 ёшли Гуркач BNP Paribas Open турнирининг кейинги босқичида канадалик Денис Шаповаловга қарши кортга чиқади. Шаповалов ўз ўрнида хорватиялик Марин Чилични мағлубиятга учратди.
Ҳавола :
Фикрлар