UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

18 май 20:41
Янгиликлар

Бошқалар

Индонезия Парламенти делегацияси билан туризм ва спорт бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

16 май куни Бош вазир ўринбосари - Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов Индонезия Парламенти Вакиллар палатаси спикери ўринбосари Р.Гобель бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Индонезия Парламенти қўмитаси раиси ўринбосарлари, мазкур давлатнинг “MetroTV” телеканали, “Kumparan” ва “Detik.com” ахборот агентликлари бош муҳаррирлари ҳамда Индонезия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси К.Сунарйо иштирок этишди.

Томонлар Ўзбекистон ва Индонезия давлатлари ўртасидаги муносабатлар ривожланиши, иқтисодий, туризм ва маданий соҳаларда олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари тўғрисида фикр алмашишди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукумати томонидан Индонезия фуқаролари учун жорий қилинган визасиз тизим, зиёрат туризмини ривожлантириш, авиақатновларни диверсификация қилиш ва туризм соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, Индонезия фуқаролари учун Ҳаж ва Умра зиёрати олдидан “УМРА+Ўзбекистон” дастурини йўлга қўйиш, юртимиз аэропортларидан имтиёзли фойдаланиб, чартер рейслар ташкил этиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Индонезиянинг биринчи президенти жаноб Сукарнонинг 1956 йилда амалга оширган тарихий ташрифи ва Имом Бухорий мақбарасига зиёрати билан боғлаб янги маршрут яратилганига алоҳида урғу берилди.

Ўз навбатида, Р.Гобель Индонезия делегациясининг илиқ ва юқори даражада кутиб олингани учун миннатдорчилик билдириб, ҳамкорлик истиқболларини юқори босқичга олиб чиқишга тайёрлик учун Ўзбекистон томонига алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Р.Гобель делегацияси таркибида “MetroTV”, Detik.com ҳамда “Kumparan” ахборот агентликлари бош муҳаррирларини таклиф этилишига асосий сабаб, Индонезиянинг мазкур етакчи ОАВлари орқали Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, маданий мерос объектлари, зиёратгоҳлари ва савдо-иқтисодий имкониятларини кенг ёритилишини таъминлаш, шу орқали икки томонлама ҳамкорликни юқори босқичга олиб чиқишга эришиш эканлиги билдирилди.

Шунингдек, томонлар индонезиялик дунёнинг энг кучли бадминтон усталаридан бўлган Тофик Хидаят ва бошқа спортчиларни Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, ёшлар учун маҳорат дарслари ўтказишни келишиб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг