UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

25 янв 15:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иноуэ - Нери жанги 57 000 мухлисга мўлжалланган стадионда ўтказилиши мумкин

Биринчи ярименгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ўзининг илк ҳимоя жангини ватанида ўтказиши мумкин.

У 6 май куни Токио шаҳридаги "Токио Доум" стадионида мексикалик собиқ жаҳон чемпиони Луис Нерига қарши рингга кўтарилади. Ушбу стадион 57 000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Сўнгги бор бу аренада 1990 йилнинг февраль ойида бокс жанг ўтказилганди. Ўшанда Бастер Дуглас шов-шувли тарзда афсонавий Майк Тайсонни нокаутга учратган эди. 

Хабарда айтилишича, RIZIN промоушени томонидан RIZIN 47 турнири 6 майдан 29 апрелга кўчирилган. Токиода бир кунда иккита муҳим спорт тадбирини ўтказмаслик учун шундай қарорга келинган. Яқин орада бу ҳақда расман хабар берилади. Ҳозирча бокс оқшоми ташкилотчилари Иноуэ иштирокидаги жанг санаси ва манзилини расман тасдиқлашмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг