UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Конор асалари емоқда?! 0 18:02«Бунёдкор»дан ажойиб ғоя: клуб иштирокидаги учрашувларнинг фотомухлисига айланинг! 0 17:41Хирн Фьюри учун Уайлдернинг ўрнига бошқа рақиб топди 0 17:17Расман: Формула-1 қайтмоқда 0 16:50Муаттар Набиевани табриклаймиз! 0 16:29"Барселона"нинг беш футболчиси ва икки мураббийида коронавирус аниқланган 0 16:08Matchplay 120. Навбатдаги кун натижалари 0 15:47Рио Олимпиадаси совриндори Магомед Ибрагимовни табриклаймиз! 0 15:26Катта Нурмагомедовнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди 0 15:05Дунёнинг энг қиммат футболчилари (11-20) 0 14:44"Туғруқдан сўнг ўзимни гўзал ва кучли ҳис қила бошладим". UFC гўзали фарзандлик бўлгандан тўрт ой ўтиб жангларга қайтди + ФОТОГАЛEРEЯ 0 14:23Эл Яквинта: Мен Гэтжига қарши жангда Хабибга тикаман 1 14:02Собиқ икки вазн чемпиони UFCнинг энг "зўрлари"ни айтди, рўйхатда Конор ва Хабиб йўқ! 0 13:41Европанинг топ-клублари "Атлетико" ҳимоячисига даъвогар 0 13:20Москвада карантиндан кейинги илк бокс кечаси ўтказилади 0

14 янв 17:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Интервью. Қудратилло Абдуқаҳҳоров чемпионлик жанги, ҳаваскор боксчиларимиз, пиар ва бошқа масалалар ҳақида (тўлиқ матнли)

Ўзбекистонлик профессионал боксчилар ичида энг юқори рейтингга эга Қудратилло Абдуқаҳҳоров www.olamsport.com сайтига интервью берди.

Интервью видеосини УШБУ САҲИФАда томоша қилинг.


-Айни пайтда юртимизда машғулотлар олиб бормоқдасиз. Бу жараён қандай давом этмоқда?

-Чемпионлик жангига ўз юртимизда, Тошкентда тайёргарлик кўряпман. Ҳозирча асосан кучга ишлаяпман. Насиб қилса 22 февралда жанг ўтказмоқчиман. Бу расман аниқ бўлса, АҚШга жўнаб кетаман ва ўша ерда тайёргарликни давом эттираман. 


-Тарқалган маълумотларга кўра, россиялик Сергей Липенецга қарши жанг қилишингиз мумкин. Бу маълумот қаердан пайдо бўлди? Чунки, сиз шундоқ ҳам IBF камари учун Эррол Спенсга қарши жанг қилишингиз лозим эди. Чунки, рейтингда биринчи ўриндасиз. 

-Дарҳақиқат, айни пайтда рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турибман. Чунки, япониялик Кейта Обара билан жанг қилганимдан сўнг, ғолиб боксчи IBF камари учун рингга кўтарилиши лозим эди. Аммо, у орада вақтни чўзиб юрди. Кейин автофалокатга учради. Ҳозир ҳам унинг қачон рингга қайтиши аниқ эмас. Унгача россиялик Сергей Липенец билан вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг қилишимиз мумкин. Ушбу жангда ким ютса, Эррол Спенс билан жанг қилади. 


-Демак, "Top Rank" ушбу жанг учун ҳаракат қилади. Сиз ушбу компания билан учта жанг учун шартнома имзолагандингиз. Обара, Коллазо ва учинчи чемпионлик жанги учун. Табиийки, ушбу ҳолатда "Top Rank" ҳам жангни ташкил этиш учун ҳаракат қилади. Бу борада улар билан гаплашдингизми?

-Улар билан тўғридан-тўғри мураббийим ва менежерим гаплашади. Жанг барибир ўтказилади. 


-Липенец ҳақида маълумотга эгамисиз? Уни жангларини кузатиб борганмисиз?

-У ҳақида кўп маълумотга эга эмасман. Аммо, промоутерлар у билан жанг қилишим эҳтимоли борлигини айтишгани учун ҳаракатларини кузатиб чиқдим. Жанг аниқ ўтказиладиган бўлса, уни чуқурроқ ўрганамиз. У бунгача бир маротаба мағлуб бўлган - Мики Гарсияга. Нокаутчи экан. Ижтимоий тармоқлардаги фикрларга ҳам кўзим тушди: "Агар жанг 12 раунд давом этадиган бўлса унда Абдуқаҳҳоров ғалаба қозонади" дейишмоқда. Лекин, барибир барчасини ринг кўрсатади. Шунинг учун, жангга яхши тайёргарлик кўриш лозим. Насиб қилса, жангим Фьюри - Уайлдер жанги андекартида бўлиб ўтади. 

-Фьюри-Уайлдер жангидан нима кутмоқдасиз?

-Биринчи жангда одамларни қизиқишини янада ошириш, бунданда йирикроқ шоу ташкил қилиш учун дуранг қайд этишди деб ўйладим. Америкада, умуман профессионал боксда пул асосий масала ҳисобланади. Кимга мухлислик қиламан? Оғир вазн тоифасидаги жангларга у қадар қизиқмайман, мухлислик қиладиган боксчим ҳам йўқ.


-Ҳамюртимиз, супероғир вазн тоифаси боксчиси Баҳодир Жалолов ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдиришмоқда. 

-Ҳа, у билан бирга ўқиганмиз, яқинмиз. Олимпиададан кейин насиб қилса у асосий эътиборини профессионал боксга қаратади ва чемпионлик камарини қўлга киритади. Ана ўшандан сўнг насиб қилса, ушбу вазнда Баҳодирга мухлислик қиламиз. 


-Дўстингиз Азизбек Абдуғофуровнинг фаолиятида қандай янгиликлар бор?

-Азизбек Абдуғофуров билан менежеримиз битта бўлсада, промоутерларимиз бошқа-бошқа. Мен "Top Rank" билан шартнома қилган бўлсам, у Англия компанияси билан келишувга эришган. Лекин, нима учундир унга жанг ташкил қилиб бера олишмаяпти. У WBC рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу йўналишда чемпионлик жангида рингга кўтарилиши лозим эди. У ўша компания билан бешта жангга шартнома тузган. Олдинда WBC Silver камарини ҳимоя қилиши лозим. Шундан сўнг у чемпионлик жангини ўтказади.


-Ҳаваскор бокс ҳақида савол. Яқинда Хитойда Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа ўтказилади. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда -69 кг вазн тоифасида мусобақага ким бориши ҳақида қизғин муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Шаҳрам Ғиёсов ва Бобоусмон Батуров. Сиз ушбу рақобат ҳақида қандай фикрдасиз?

-Тўғриси, ўзим ҳам бунга жуда қизиқяпман. Мусобақа олдидан спарринг бўлар экан. Насиб қилса, агар ўша пайт Тошкентда бўлса ўша жангни томоша қилмоқчиман. Жанг ҳақида олдиндан бирор нима дея олмайман. Чунки, Шаҳрам ҳам, Бобоусмон ҳам оддий йигитлар эмас. Ҳар иккиси ҳам ўзига яраша меҳнаткаш, кучли боксчилардир. Нима бўлишини ринг кўрсатади. 

Жанг олиб бориш услуби бўйича Шаҳрам нисбатан тажрибага эга. Лекин, у Бобоусмон билан жанг қилганида қийналади деб эшитганман. Бобоусмон рақиблар учун ноқулай рақиб. Ким ютишидан қатъи назар Олимпиадага лицензия олсин ва Токиодан медаль билан қайтсин. 


-Элнур Абдураимов ва Иқболжон Холдоров ҳақидачи?

-Ҳар иккиси ҳам кучли боксчилар. Элнур билан бирга ўқиганмиз. Иқболжон Холдоров билан ўз вақтида Ўзбекистон чемпионатида жанг қилганман ва ютқазиб қўйганман. Уларнинг иккиси ҳам кучли боксчилардир. 


-Ўша жангда ҳақиқатдан ҳам мағлуб бўлганмисиз?

-Боксда кимнинг қўли баланд кўтарилса, ўша ғолиб ҳисобланади. 


-Агар жангларингиз 15 тадан ошмаганида сизда ҳам Олимпиада учун курашиш имконияти бўлар эди. Ёки сиз бутунлай профессионал боксни танлаган бўлармидингиз?

-Мен ҳаваскорни ташлаб, профессионал боксни танлаганман. Чунки, ҳаваскорда яхши натижалар қайд эта олмаганман, услубим тўғри келмаган. Барибир қайтмаган бўлардим. 


-Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ичида рейтинги энг баланд боксчи ҳисобланади. Лекин, нима учундир энг машҳури эмас. Пиарга алоҳида эътибор қаратиш вақти келмадимикин?

-Бу борада ҳаракат бор (кулади). Бундай нарсаларга қизиқмасдим. Инстаграмда фаолликни оширмоқдамиз. Худо хоҳласа, чемпионлик камарини ютиб келсам таний бошлашади деб ўйлайман. 


 -Суҳбатингиз учун ташаккур. Олдинда турган жангларда омад. 

-Раҳмат. Насиб қилса, шу кунларда чемпионлик жангим белгиланади. Шу кунгача мухлисларимиз қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Худо хоҳласа, камарни ватанимизга олиб келамиз. Қўллаб-қувватлашда давом этинглар. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
14 янв 17:32:35
Сурхон Барлос
Оддийлик инсонни безаги....қандингни урр
   
15 янв 09:36:21
Xusniddin94724
Assalomu aleykum Olamsport sayti hodimlari sizlardan iltimos Shahram Giyosov va Bobousmon Boturov sparing janggi tv kanlarda beradimi ma'lumot beringlar!!!
   
14 янв 20:44:52
Jalol Axmedov
Azizbek Angliyaning Queensberry promotion bilan shartnoma imzolagan. Bu ancha katta va mashhur promoutorlik kompaniyasi shu bilan birga Abdulhay Shorahmatov shu kompaniya mijozi
   
14 янв 19:50:33
CHELSEA2211
Omadingdi bersin...
   
14 янв 17:42:25
Мужибиллох Турсунов
ОЛЛОХ омадизи берсин акажон
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг