UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Достон Бозоров, Фурқатбек Ёқубов ва бошқа юлдузлар иштирокидаги Mangu 2 турнири якунланди (Барча натижалар битта саҳифада) 0 01:27Достон Бозоров Mangu 2 турнирининг марказий жангида иштирок этди 0 00:53Фурқатбек Ёқубов оғир жангда африкалик рақибидан устун келди 0 00:23Жаҳонгир Жумаевнинг доғистонлик рақибига қарши жанги тўлиқ давом этди 0 23:48Шукуржон Абдураҳимов ҳиндистонлик жангчини нокаутга учратиб, мағлубиятсиз юришини давом эттирди 0 23:35Mangu 2. Акбаржон Исломбоевнинг бразилиялик спортчига қарши жанги муддатидан олдин якунланди 0 22:34Муҳаммаджон Қурбонов Бразилия вакилини биринчи раунднинг ўзида мағлуб этди 0 22:17Мавлуд Тифиев Mangu 2 турнирида озарбайжонлик жангчини нокаут қилди 0 21:47Азизбек Темировни енгган Ирисбек Тиленов Тошкентда Фарид Алибабазадени ҳам мағлубиятга учратди 0 20:13Рамазон Темировнинг укаси Шоҳжаҳон Mangu 2 турнирида жанг қилди 0 18:45АПЛнинг икки топ клуби "Реал" хавбеки Чуаменини нишонга олди 0 18:24Фомин Shymkent Challenger 50 турниридан неччи очко ҳамда пул мукофоти ишлаб олди? 0 18:03Чимаев кураш ва ММА фарқи ҳақида: "Олимпиада чемпиони гиламда мени ютиши мумкин" 0 17:42Санья-2026. Зелинская очиқ сувда сузиш баҳсларида иштирок этди 0 17:21"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" юлдузи учун "Ливерпуль” билан баҳслашади 0

02 апр 12:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иқболжон Холдаров: "Аввало чиройли жанг кўрсатмоқчиман"

Проф боксда дебют қилаётган иқтидорли боксчимиз Иқболжон Холдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳар бир боксчининг орзуси - профессионал рингда жанг қилиш. Аввалига, украиналик боксчига қарши рингга чиқишим керак эди, бироқ у жанг қилишга рози бўлмаган. Танзаниялик рақибим кечроқ аниқ бўлди. Аввал ҳам айтганман, менга рақиб кимлиги муҳим эмас. Чунки мен рингда ўз тактикамни кўрсатаман. Бу жангдан сўнг "Мир Бокса" билан шартнома қиламан, кечани кузатиш учун Андрей Рябинский ҳам ташриф буюрган, унинг устига ўз ота-онам, яқинларим, мухлисларим қаршисида рингга чиқаман. Буларнинг барчаси икки баравар масъулият юклайди. Россия ва Қозоғистоннинг биринчи рақамли боксчилари билан спарринглар ўтказиб, ўзимизга етарли даражада тажриба тўпладик. ИншаАллоҳ, ҳаммасини рингда кўрсатамиз. Олдимда турган биринчи мақсад шу жангни чиройли ғалаба билан якунлаш.

Жанг қилиш услубим проф боксга мос келадими? Тўғрисини айтсам, мен ҳеч қачон услубим мос келадими, йўқми деб ўйламаганман. Чунки қолган ҳамма боксчилар: чемпионлар ҳам, биз каби одам. Ортиқ жойи ҳам, кам жойи ҳам йўқ. Улар қилган ишни биз нега қила олмаймиз? Керак бўлса, чемпионлардан ҳам зўр бўла оламиз. Олимпиадада иштирок этиш ниятим ҳали ҳам бор. Чунки мен ёшман, кейинги Олимпия ўйинларида айни кучга тўлган ёшда бўламан. 3 апрелда аввало, чиройли жанг кўрсатмоқчиман, нокаут қилишга ҳаракат қиламан. Жанг учун 7-8 кг вазн ташладим. Мени рингга Абдувоҳид Жалолов, Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохунов олиб чиқади”, - деди журналистлар саволларига жавоб берар экан.  

Сарвиноз РАХМОНҚУЛОВА ёзиб олди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг