UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Шара Буллет: "Яқин орада камарни қўлга киритаман" 0 18:30Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026 плей-офф босқичида ҳайратда қолдириши мумкин бўлган жамоаларни айтди 0 17:58Зубайра Тухугов кейинги жангини UFC'даги собиқ рақибига қарши ўтказади 0 17:19Бизнинг энг нозик нуқтамиз - ...! 0 16:31Рафаэль Физиев BMF камарини кўзламоқда 0 15:45Ҳумоюн Султонов Загреб турнири ғолиби! 0 14:53Жейрон Эннис энди икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони 0 14:04Элдор Шомуродовда рекорд! 0 13:24Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 12:37АҚШ терма жамоасининг Самарқанд мезбонлик қиладиган шахмат Олимпиадаси учун таркиби эълон қилинди 0 11:56Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионати – шафқатсиз мусобақа" (тўлиқ матбуот анжумани) 0 11:07Нурсултон Рўзибоев кечаги ғалабасидан сўнг Хоакин Бакли билан реванш ҳақида гапирди 0 10:33BOOMMM! Баҳодир Жалолов IBF камари учун жанг қилиши мумкин! 0 09:51Агит Кабайел супероғир вазнда тўлақонли WBC чемпионига айланди 0 09:19Sofascore. Терма жамоамиз аъзолари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

30 мар 16:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иқболжон Холдоров: "Рақиб кимлиги мен учун муҳим эмас"

"Ҳумо Арена"да рингга кўтариладиган боксчиларимиздан бири Иқболжон Холдоров дебют, бўлажак рақиб ва жангга тайёргарлик ҳақида гапирди:

"Худо хоҳласа, 3 апрелда бўладиган жангимга жудаям кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўрдик. Тўғрисини айтсам, мен бу жангни кўп кутдим. Гапларим кўп, лекин ҳозир уларни тасвирлашни иложи йўқ. Насиб бўлса, ҳаммасини рингда кўрсатиб беришга ҳаракат қиламан.

Машғулотларда ўз услубимда ишлашга кўпроқ эътибор қаратдик. Рақиб кимлиги мен учун муҳим эмас. Мен учун асосийси - мухлисларимга ёқадиган шоу кўрсатиш. Ўз юртимда рингга кўтарилиш, унинг устига дебют жангда... Бу мен учун катта шараф ва менга куч бағишлайди", - деди Холдоров мухбиримиз билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, истеъдодли боксчимиз ўша кунги жанг оқшомида украиналик 20 ёшли Володимир Хордиенко билан 6 раундлик жанг қилади. Хордиенко шу кунгача проф боксда 11марта рингга чиққан. 8 та ғалабага эга ва 3 марта мағлубиятга учраган.

Сарвиноз РАХМОНҚУЛОВА суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг