UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0 10:45Криштиану Роналду ўзи билан боғлиқ шов-шувли вазият бўйича барчасини айтиб берди 0 10:19UFC Fight Night 290 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:47Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 09:14Ўзбекистон крикет федерациясида янги тайинлов 0 08:38Мессининг хайрлашув ўйинида Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ВИДЕО 0 08:06Рамазон Темировнинг вазн рейтингида бир нечта ўзгариш бўлди 0 19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0

24 май 08:09
Янгиликлар

Шахмат

Иштирокини омадсиз бошлаган Синдаров Chess Classic Romania 2026`ни совриндор сифатида якунлади

Руминия пойтахти Бухарест шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 475 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир ўз якунига етди.

Мусобақада юқори рейтингга эга ўн нафар гроссмейстер бош соврин учун кураш олиб борди. Улар орасида "Номзодлар турнири" ғолиби Жавоҳир Синдаров ҳам бор эди. Ҳамюртимиз сўнгги 9-турда оқ доналарда америкалик Уэсли Со билан дуранг ўйнади. Турнирни омадсиз бошлаган ҳамюртимиз кетма-кет икки ғалаба эвазига якунда совринли 3-ўринни эгаллади. 

Мусобақа ғолиблиги Жавоҳирга ютқазган германиялик Винсент Кеймерга насиб этди. У сўнгги турда оқ доналарда нидерландиялик Йорден ван Форестни мағлубиятга учратди ва якка пешқадам сифатида мусобақа чемпионига айланди. Иккинчи ўрин Фабиано Каруанага насиб этди. Жавоҳир Синдаров ва Уэсли Со учинчи ўринни ўзаро бўлишиб олишди. 

Жавоҳир Синдаров мусобақадаги иштирокидан 42 500 АҚШ доллари ишлаб олди. Чемпион Винсент Кеймер кафолатланган 100 000 доллар ва қўшимчасига 31 000 доллар бонусга эга бўлди. Иккинчи ўрин соҳиби 65 000 долларга эга чиқди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг