UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

29 сен 17:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев бу йил жанг ўтказмайди. Буни Хабиб тасдиқлади!

Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачевнинг қачон октагонга қайтиши кўпчиликни қизиқтирмоқда.

Чемпионнинг жамоадоши Хабиб Нурмагомедовнинг хабар беришича, Ислам бу йил ҳисобидан бошқа ҳимоя жангини ўтказмайди. 

"UFC жуда тез ўсиб, ривожланиб бораётган спорт тури ҳисобланади. Бу Лигада тез-тез янги номлар, кашфиётларга гувоҳ бўляпмиз. Чорловлар етарлича. Камар учун янги даъвогарлар ҳам бисёр. Ислам учун ҳар доим муносиб рақиблар бўлган. У ҳозир нафақат ўз вазни чемпиони, балки вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг кучли жангчиси ҳам бўлиб турибди. Ҳа, айнан ҳозир у энг кучлиси! 

UFC бизга январь ойида жанг ўтказиш таклифини берди. Биз уни қабул қилдик. Тез орада  UFC бу жангни расман эълон қилади. Исламнинг қачон ва кимга қарши октагонга чиқишини тез кунларда билиб оласиз. Мен бу маълумотни ҳозир айта олмайман. Бунга ҳаққим йўқ", — деди Хабиб.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг