05 дек 19:31
Янгиликлар

Ислам Махачев Царукянга қарши жангига иккита сўз билан таъриф берди
Россиялик 33 ёшли аралаш яккакураш устаси ўз камарини 28 ёшли ватандоши Арман Царукянга қарши беш раундлик чемпионлик жангида ҳимоя қилади. 2025 йилнинг рақамланган илк турнири 18 январь куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилади. Ислам ўз жангининг анонсига иккита сўз билан жавоб қайтарди.
"Иккинчи раунд", — деб ёзди Махачев ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Чемпион бу гапи билан жангни узоғи билан иккинчи раундда ўз фойдасига ҳал этишига ишора қилган. Махачев ва Царукяннинг илк жанги 2019 йилнинг 20 апрелида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этилган UFC Fight Night 149 турнири доирасида ўтказилиб, унда Ислам ҳакамларнинг якдил қарорига эвазига ғалаба қозонган эди.
Фикрлар